» » Зомин туманидаги қирғиз тилига ихтисослашган мактабда Чингиз Айтматовнинг юбилейи ўтказилди

Зомин туманидаги қирғиз тилига ихтисослашган мактабда Чингиз Айтматовнинг юбилейи ўтказилди

17 декабрь 2018 г 2 355 Комментарии: 0

Буюк қирғиз адиби, давлат ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллик юбилейи муносабати билан ЎзМТДП Зомин туман Кенгаши ташаббуси билан туманидаги “Бешкуби” қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли Қорамозор қишлоғида тадбир ўтказилди.

Қирғиз тилига ихтисослашган мактабда жамоаси адибнинг 90 йиллик юбилейи муносабати билан “Қалбларни бирлаштирган адиб” шиори остида катта анжуман ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Зомин туман кенгаши фаоллари, туман халқ таълими бўлими вакиллари, қирғиз тилига ихтисослашган мактаблар маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, фахрий педагоглар, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва қишлоқ аҳли иштирок этди.

Тадбир мактаб ўқувчилари томонидан саҳналаштирилган концерт дастури билан бошланди. Ўқувчилар томонидан ўзбек-қирғиз халқларининг ўзаро аҳиллигини, дўст-биродарлигини тараннум этувчи шеър ва қўшиқлар ижро этилди. Буюк адибнинг “Момо ер”, “Биринчи муаллим”, “Оқ кема”, “Қиёмат” каби асарлари асосида саҳналаштирилган кўринишлар ўқувчи ёшлар томонидан жуда чиройли, ранг-баранг саҳналарга бой ва мазмунли тарзда кўрсатиб берилди.

Бугунги тадбирда Қирғиз ўланлари, элат тарихидан сўйлагувчи “Манас” достонидан парчалар барчага бирдек манзур бўлган бўлса, ёшларнинг қирғиз тилида сўзлашувлари, ўлан ва қўшиқларни айнан қирғиз тилида куйлашлари, шу халқ урф-одатларига монанд миллий либослари тадбирга яна ҳам кўрк бағишлади, дейди, ЎзМТДП Зомин туман Кенгаши раиси Ўрозали Бердибеков. 

Анжуман якунида партия туман кенгаши номидан фаол иштирокчиларга бадиий китоблар ва фахрий ёрлиқлар тақдим этилди.

Абдулазиз КЕНЖАЕВ

ЎзМТДП Зомин туман

Кенгаши ижрочи котиби

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!