» » Фориш туманида қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича вилоят ҳокими ўринбосари  сайёр қабул ўтказди  

Фориш туманида қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича вилоят ҳокими ўринбосари  сайёр қабул ўтказди  

21 декабрь 2018 г 2 688 Комментарии: 0

Фориш туманида қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўтказилган сайёр қабулда фермер хўжалиги ташкил этиш учун ер майдони ажратиш, ердан ноқонуний фойдаланиш, кредит, лойиҳалар ва бошқа масалалар бўйича юридик ва жисмоний шахслардан мурожаатлар рўйхатга олиниб, вилоят ва туман ташкилотлари ўртасида муҳокама қилинди.

Сайёр қабулда иштирок этган юридик ва жисмоний шахслар томонидан қуйидаги мурожаатлар кўриб чиқилди.

“Гараша” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фаолият кўрсатаётган “Ғалла-кент” фермер хўжалиги раҳбари П.Кенжаевни фермер хўжалигини кенгайтириш мақсадида таклиф этган лойиҳаси вилоят ва туман ташкилотлари муҳокамасига қўйилди ва туманда шакиллантирилаётган 2019 йил иқтисодий-ижтимоий дастурига киритилди ва фуқаронинг масаласи жойида ҳал этилди.

Туман ҳудудида фаолият юритаётган “ILONLI SAVDO BIZNES” хусусий корхонаси раҳбари Б.Тўғиловни, туман ветеринария бўлими бошлиғи Б.Гаппаровни  ер масаласида қилган мурожаатларини белгиланган тартибда ўрганиб чиқиб, қўшимча аниқликлар киритилди.

“Гараша” маҳалласидаги 62-уйда истиқомат қилувчи фуқаро Ғ.Асроровни туман ҳокимлиги томонидан суд қарорини ижроси таъминланмаётганлиги, "Фарангиз Зиё-Нур" МЧЖ раҳбари З.Қодировни фермер хўжалиги учун ажратилган ер майдони бошқа шахс томонидан эгаллаб олганлиги, “Отақўрғон” қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаро Қ.Эшонқуловни туман ҳокими қарорига асосан экотуризмни ривожлантриш учун ер майдони ажратилган бўлишига қарамай ер майдони ўлчаб берилмаётганлиги, "Бек баҳор даласи" МЧЖ раҳбари Ж.Усмоновни фермер хўжалиги учун ажратилган ер майдони бошқа шахс томонидан эгаллаб олганлиги, "Арнасой Агро Голд" хусусий корхонаси раҳбари Б.Аматовни туман ҳокимининг ер майдони ажратиш тўғрисидаги қарорини бекор қилишини сўраб, қилган мурожаатларини жойида ўрганиб чиқилди ва мазкур масалаларни ҳал этиш бўйича мутасаддиларга топшириқ берилди.

“Мустақиллик” сув истеъмолчилар уюшмаси  ҳудудидаги “Шоди ғаллакори” фермер хўжалиги раҳбари Ш.Исроилов ҳамда “Болғали нур” фермер хўжалиги раҳбари Қ.Номозовни Ғаллаорол ва Фориш туманлари ҳудудидаги ер майдонлариги аниқлик киритиш масаласида мурожаат қилишди.

“Кўшак” қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаро Ш.Тожибоевни боғдорчиликни ривожлантириш мақсадида имтиёзли кредит ажратилишида амалий ёрдам сўраб, қилган мурожаатини  муаллиф иштирокида ўрганиб чиқиб, ижобий ҳал этиладиган бўлди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!