» » Жиззах-Жанубий Кореяликлар эътиборида

Жиззах-Жанубий Кореяликлар эътиборида

22 декабрь 2018 г 2 559 Комментарии: 0

Жорий йилнинг октябрь ойи бошида Жиззах вилоятида "Корея Фестивали–2018” Корейс маданияти кунлари доирасида тадбирлар ташкил этилган эди.

Мазкур тадбирнинг очилиш маросимига Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Квон Юнг У бошчилигида делегация вилоятимизга ташриф буюриб вилоят ҳокими Эргаш Салиев билан "Корея Фестивали–2018” Корейс маданияти кунларида  қатнашганди.

Шунингдек, Жанубий Кореянинг “Uzkor Media Group” ижрочи муҳаррири Чул Хён Чо ҳамда репортёр Чои Хеёнг хоним ҳам вилоятимизга ижодий сафар билан ташриф буюрганди.

Ижодий сафарда “UzKor Economy” журналининг муҳаррири Чул Хён Чо вилоят ҳокими Эргаш Салиевдан интервью олганди.

Учрашувда Чул Хён Чо вилоятнинг ривожланишдаги бугунги аҳволи ва Кореялик тадбиркорлар, ишбилармонлар, инвесторлар билан ҳамкорлик борасидаги берган саволларига вилоят ҳокими Эргаш Салиев жавоб берганди.

Муҳаррир Чул Хён Чо вилоят ҳокимига ўзи ёзган Президентимиз Ш.Мирзиёев ҳақидаги китобини ҳамда Жанубий Корея Республикасида бир ойда бир марта чоп этиладиган Ўзбекистон Республикаси тўғрисидаги “UzKor Economy” журналини совға қилганди.

Жанубия Кореяда чоп этиладиган “UzKor Economy” журнали мамлакатимизда тадбиркор ва инвесторлар учун яратиб берилаётган имкониятларни ёритувчи нашр ҳисобланади. Бу икки давлат ўртасида тадбиркорлик соҳасидаги кўприк вазифасини ҳам ўтайди. 

Журналнинг охирги сонида Жиззах вилоятининг жозибадорлиги ҳамда инвестицион салоҳияти ёритилиб, тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган чет элликларга яратиб берилган шарт-шароитлар хусусида сўз юритилган.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!