» » Бошқарма бошлиғи жиззахлик фуқаролар билан учрашди

Бошқарма бошлиғи жиззахлик фуқаролар билан учрашди

24 декабрь 2018 г 2 198 Комментарии: 0

Бугунги кунда барча Давлат органлари идоралари ва раҳбарлик фаолиятининг асосий мақсади ҳам халқимизнинг тинч ва осуда ҳаётини таъминлаш, уларга муносиб шароитлар яратишдан иборатдир.

Яқинда Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи генерал-майор Ғайрат Қодиров вилоятимиз фуқаролариучун сайёр қабул ўтказди.

Жиззах шаҳар ИИБ 2-сонли бўлинмасида ташкил этилган сайёр қабулда 60 нафардан зиёд вилоятимиз фуқаролари қабул қилинди ва 25 га яқин мурожатлар кўриб чиқилди.

Фуқаролар билан мулоқот жараёнида манзилли дастурлар ва фуқаролардан ички ишлар органларига ҳамда расмий сайтларга келиб тушаётган саволлар ва мурожаатлар таҳлили орқали аҳоли учун бугунги кундаги долзарб мавзуларни аниқлаб олди. Аҳоли томонидан энг кўп мурожаат этилаётган мавзулар, яъни, аҳоли бандлигини таъминлаш, ички йўлларни тамирлаш, уй-жой муаммоси, ижтимоий кўмак кўрсатиш каби масалалардан иборат бўлди.

Қабул жараёнида мурожатларнинг аксарият қисми жойида ечимини топди. Ўрганиш ва вақт талаб қиладиган мурожатлар бўйича Жиззах вилоятининг мутасадди ташкилот раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!