» » Жиззахда Ногиронлар жамияти фаолиятига яқиндан ёрдам бераётганлар ташаккурномa билан тақдирланди

Жиззахда Ногиронлар жамияти фаолиятига яқиндан ёрдам бераётганлар ташаккурномa билан тақдирланди

24 декабрь 2018 г 3 491 Комментарии: 0

Жиззах вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Ногиронлар жамияти Жиззах вилоят бўлими  фаолиятига яқиндан ёрдам бераётганлар ташаккурнома билан тақдирланди.

Ташаккурнома мамлакатимиз ва халқимизнинг умуминсоний манфаатлари ҳамда инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этишда ва Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан ижтимоий ҳимоя қилиш ва турли жавҳаларда уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги вазифаларни масъулият билан бажараётган ҳамда 3 декабрь - Халқаро ногиронлар кунини вилоятимизда нишонлашда яқиндан кўмакдош бўлганларга берилди.

Хусусан, вилоят ҳокими биринчи ўринбосари Ғ.Маматқулов, вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Э.Исматов, Жиззах шаҳар, Шароф Рашидов, Фориш, Зомин ҳамда Бахмал туман ҳокимлари, вилоят Маданият бошқармаси, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда “Жиззах минтақавий пахта терминали” масъулияти чекланган жамияти раҳбарларига Жиззах вилоят ҳокими Э.Салиев, Ўзбекистон Ногиронлар жамияти вилоят бўлими раёсат раиси А.Қаршибоев ҳамда Ўзбекистон Ногиронлар жамияти вилоят бўлими раиси Р.Аҳмедов томонидан ташккурномалар тантанали тарзда топширилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!