» » Шавкат Мирзиёев олтин нишон билан тақдирланади

Шавкат Мирзиёев олтин нишон билан тақдирланади

25 декабрь 2018 г 2 442 Комментарии: 0

Касаба уюшмалари Умумконфедерацияси ижроия қўмитасининг сайёр йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Касаба уюшмалари Умумконфедерациясининг «Касаба уюшма ҳаракати олдидаги хизматлари учун» фахрий олтин нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги таклиф киритилди, деб хабар берди «ЎзА».

Тошкентдаги «International Hotel Tashkent» меҳмонхонасида Касаба уюшмалари Умумконфедерацияси ижроия қўмитасининг сайёр йиғилиши бўлиб ўтди. 

Йиғилишда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси раҳбарияти ва масъул ходимлари, тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашлари ва ҳудудий касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмалари раҳбарлари, шунингдек, Касаба уюшмалари Умумконфедерацияси ижроия қўмитаси раҳбарлари ва аъзолари, Арманистон, Беларусь, Озарбайжон, Тожикистон, Қирғизистон каби давлатларнинг касаба уюшмалари раҳбарлари иштирок этди. 

Касаба уюшмалари Умумконфедерацияси ижроия қўмитасининг сайёр йиғилишида Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевни Касаба уюшмалари Умумконфедерациясининг «Касаба уюшма ҳаракати олдидаги хизматлари учун» фахрий олтин нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги таклиф киритилди. 

Ўзбекистон Республикаси меҳнаткашларининг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини таъминлаш, умуммиллий миқёсда ижтимоий шерикликни мустаҳкамлаш, Ўзбекистон касаба уюшмалари нуфузини ошириш борасидаги улкан ҳиссаси учун Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевни Касаба уюшмалари Умумконфедерациясининг «Касаба уюшма ҳаракати олдидаги хизматлари учун» фахрий олтин нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги таклиф бир овоздан қўллаб-қувватланди. 

Сайёр йиғилишда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясини Касаба уюшмалари Умумконфедерацияси аъзолигига қабул қилиш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди ва ушбу масала бир овоздан қўллаб-қувватланиб, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси касаба уюшмалари Умумконфедерацияси аъзолигига қабул қилинди. 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!