» » Жиззахда янги концепция доирасида солиқ органлари зиммасидаги вазифаларга бағишланган давра суҳбати ташкил этилди

Жиззахда янги концепция доирасида солиқ органлари зиммасидаги вазифаларга бағишланган давра суҳбати ташкил этилди

26 декабрь 2018 г 2 412 Комментарии: 0

Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармасида вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда сўз олганлар солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар ва солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси мазмун-моҳиятини солиқ тўловчилар ҳамда солиқ хизмати органлари ходимларига кенг етказиш зарурлиги хусусида сўзладилар.

2019 йил 1 январдан жорий этилаётган солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиблари, солиқ ҳисоботларининг қисқариши, давлат бюджети ва маҳаллий бюджетлар даромадларини ошириш чора-тадбирлари, солиқ қонунчилигини соддалаштириш, инсофли солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини кучайтириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумотлар берилди.

Бу каби тадбирларни вилоятнинг барча ҳудудларида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига етказишда солиқ қонунчилигидаги янгиликлар, жорий этилаётган имтиёз ва енгилликлар ҳақида ахборот бериш кераклиги таъкидланди.

- Айни пайтда "Солиқ органлари – инсофли солиқ тўловчиларнинг бизнес ҳамкори” сифатида фаолиятни йўлга қўймоқдалар, - дейди вилоят прокуратураси бўлим катта прокурори Бунёд Икромов. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги "Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги Фармони хўжалик субъектлари ва аҳоли даромадларига нисбатан солиқ юкини пасайтириш, солиққа тортиш тизимини соддалаштириш, солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш орқали мамлакатимиз иқтисодиётини янада модернизациялаш ва янгилаш учун қулай шарт-шароитлар яратишга йўналтирилганлиги билан аҳамиятлидир.

Шунингдек, давра суҳбатида солиқ хизмати органлари ходимлари соҳадаги ўзгаришлар, мутахассислар зиммасига юклатилган вазифалар ижросини таъминлашда нималарга эътибор қаратишлари юзасидан тушунчалар берилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!