» » Фориш туманида ов қуролларидан фойдаланиш хавфсизлигига риоя қилинмоқдами?

Фориш туманида ов қуролларидан фойдаланиш хавфсизлигига риоя қилинмоқдами?

28 декабрь 2018 г 3 398 Комментарии: 0

Фориш туман ҳокимлиги мажлислар залида ов қуролларидан фойдаланишда техник хавфсизлик қоидаларига риоя қилишга бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари, подполковник Шукур Шунқоров, туман ички ишлар бўлими жамоат тартибини сақлаш гуруҳи катта инспектори майор Фарруҳ Сорабековлар сўзга чиқдилар.

Тадбирда таъкидланганидек ов қуролларидан фойдаланишда техник хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаслик натижасида ҳар йили ов мавсумида кўплаб бахтсиз, аксарият ҳолларда ўлим билан боғлиқ ҳодисалар рўй бермоқда. Кўпчилик овчилар вазиятни бошқаряпман деб ўйлаб, хавфсизлик қоидаларига риоя қилмайди. Бироқ, ҳеч ким кутилмаган ҳодиса ва тасодифдан кафолатланмаган. Масалан, сизни чақирган дўстингиз томон қайрилаётиб, қурол стволини бехосдан унга қаратишингиз мумкин. Ёки юришдан чарчаб, қуролнинг турган ҳолатига эътибор бермай қолишингиз ва қурол сиз ҳохламаган ҳолда ҳам шерингиз томонга қараб қолган бўлиши мумкин.

Йиғилишда туман «Овчилар ва балиқчилар жамияти» раиси Қурбон Абдураҳмонов, Э.Камолов маҳалласида яшовчи меҳнат фахрийси Сахадулла Шукруллаев, «Учма» маҳалласи Деристон қишлоғида яшовчи Саид Қодировлар ҳам сўзга чиқиб ов қуролларидан фойдаланишда техник хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш юзасидан фикр-мулоҳазаларини баён этишди.

Йиғилишда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!