Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахда солиқ ходимларининг фарзандлари учун байрам томошаси ташкил этилди

Жиззахда солиқ ходимларининг фарзандлари учун байрам томошаси ташкил этилди

28 декабрь 2018 йил
136
0

Янги йил байрамини ҳаммадан ҳам болажонлар интиқлик билан кутадилар.

Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармасида ҳар йилги анъанага мувофиқ солиқ тизимида фаолият юритаётган ходимларнинг фарзандлари учун байрам тантанаси ташкил этилди. Бошқарма биносида ўрнатилган арча атрофида болажонлар учун ташкил этилган тантанали тадбирда Жиззах шаҳридаги 1-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари ҳамда вилоят давлат қўғирчоқ театри жамоасининг саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Эртак қаҳрамонлари, қорбобо ва қорқиз ташриф буюрган тадбирда болажонларга янги йил кайфиятини бағишлади. Тадбирда болажонларга байрам совғалари топширилди.

Байрам арафасида вилоят давлат солиқ бошқармаси ходимлари савоб ишга қўл урдилар. Улар Жиззах шаҳридаги 29-сонли меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан 13 нафарига тўлиқ кийим-кечаклар совға қилинди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болажонлар учун уюштирилган бу хайрия тадбири, ушбу митти қалб эгаларининг бекаму-кўст вояга етишларига хизмат қлиши шубҳасиз.

Ҳакимжон Фозилов 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар