» » Жиззахда ички ишлар органлари раҳбарларининг малакаси оширилмоқда

Жиззахда ички ишлар органлари раҳбарларининг малакаси оширилмоқда

07 январь 2019 г 1 962 Комментарии: 0

Айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги малака ошириш институти томонидан Жиззах вилоят ички ишлар бошқармаси, ҳудудий ички ишлар бўлимлари ҳамда тизимдаги бошқа идора ва муассасалар раҳбар ва ходимлари учун сайёр ўқув йиғини ўтказилмоқда.

Мамлакатимиз раҳбарининг 2018 йил 23 августдаги "Ички ишлар органлари бошқарув, назорат ва шахсий таркиб билан ишлашнинг самарали тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган ўқув давомида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши кураш, жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш, хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш, ички ишлар органларида маънавий-руҳий муҳит барқарорлигига эришиш каби қатор йўналишларда билим берилаётир.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жиззах академик лицейи педагогик жамоаси билан лицейда ўқитилаётган фанларда замонавий педагогик технологияларни қўллаш бўйича кўргазмали амалий машғулотлар ўтилди. Лицей ўқитувчиларига кластер, тушунчалар таҳлили, ақлий ҳужум, муаммоли технология, ассисмент, БББ, давра суҳбати, балиқ скелети, бинафша гули, блиц сўров, вен диаграммасини қўллашга доир маълумотлар берилди.

Машғулот иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди. Ўқув жараёнида янги педагогик технологиялар, интерфаол усуллар, ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланилди. Қатнашчилар зарурий тарқатма материаллар билан таъминланди.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!