» » Фориш туманида  ўқув тактик машғулот ўтказилди

Фориш туманида  ўқув тактик машғулот ўтказилди

07 январь 2019 г 2 414 Комментарии: 0

Фориш туман марказида аҳоли турар-жой фонди ҳамда ижтимоий соҳа объектларини электр энергияси, табиий газ ва суюлтирилган газ ҳамда кўмир билан узлуксиз таъминлаш, қиш мавсумини беталофат ўтказиш, ижтимоий соҳа объектларининг барқарор ишлашини таъминлаш, турли табиий офатлардан аҳолини ҳимоя қилиш мақсадида туман фавқулотда вазиятлар бўлими томонидан тактик ўқув машғулот ўтказилди.

Ўқув машғулотида маҳаллалар, электр тармоқлари, газ таъминоти, автомобил йўллари корхоналари, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, соғлиқни сақлаш бўлими, туман давлат санитария эпидемиология назорати маркази, ёнғин хавфсизлиги бўлими, йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ходимлари иштирок этди. Ўқув тактик машғулотига 16 та техника воситалари ҳамда 230 нафар шахсий таркиб сафарбар этилди.

Мазкур ўқув тактик машғулот беш босқичда амалга оширилиб, фавқулотда вазиятлар таркибига кирувчи барча ташкилотлар иштирок этди. Тактик ўқув машғулот давомида аҳоли пунктларида жойлашган 600 та хонадонни электр энергияси билан таъминловчи 15 та трансформатор кўрикдан ўтказилди ва 125 метр электр симлари тортилди. 20 та табиий газ тақсимлаш пунктлари техник кўрикдан ўтказилиб, 220 дона суюлтирилган газ баллонлари тарқатилди. 14 тонна кўмир брикети заҳираси ҳозирланди.

Бундан ташқари машғулот давомида аҳоли хонадонларига «Газ баллонларидан хавфсиз фойдаланиш», «Ис газидан заҳарланишдан эҳтиёт бўлинг», «Ботулизм – хавфли касаллик» каби мавзуларга оид тарғибот материаллари тарқатилди. Ёнғинга қарши курашиш кўнгилли жамияти ҳудудий бўлими томонидан 23 та хонадонда дудбурунлар техник кўрикдан ўтказилиб, иситиш печларининг ўрнатиш тартиби ўрганилиб, улардан хавфсиз фойдаланиш бўйича амалий тушунчалар берилди.

Рустам АБДУАЛИМОВ,

 туман фавқулотда вазиятлар бўлими бошлиғи, майор

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!