Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Зарбдор ва Зоминда тадбиркорларга солиқ тизимидаги янгиликлар етказилди

Зарбдор ва Зоминда тадбиркорларга солиқ тизимидаги янгиликлар етказилди

08 январь 2019 йил
77
0

Ҳудудларда солиқ тизимидаги ислоҳотларни сифатли амалга ошириш, солиқ тўловчиларга кўмаклашиш ва улар билан манзилли ишларни амалга ошириш бўйича вилоят ишчи гуруҳи томонидан туманларда тадбиркорлар иштирокида семинарлар бўлиб ўтмоқда.

Яқинда Зарбдор туман маданият саройида Жиззах вилоят ҳокимлиги, Ҳисоб палатаси, вилоят давлат солиқ бошқармаси, молия, прокуратура, марказий банк ва қатор мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган семинарга туманнинг 300 дан ортиқ кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари вакиллари таклиф этилди.

Семинарни туман ҳокими Ойбек Аширматов бошқариб борди.

Президентимизнинг 2018 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги фармони асосида тадбиркорлик субъектларига берилаётган имтиёзлар, 2019 йилдан солиқ қонунчилигида татбиқ этиладиган янгиликлар мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида атрофлича сўз юритилди.

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, уларнинг фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, аҳоли фаровонлигини янада юксалтириш борасида амалга оширилаётган солиқ сиёсатидан кутилаётган самаралар борасида Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи Музаффар Пардаев тўхталиб ўтди.

Таъкидландики, солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясида солиққа тортиш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, жумладан, солиқ ва мажбурий тўловларни қисқартириш, самарасиз солиқ имтиёзларини бекор қилиш кўзда тутилган. Қулай рақобат муҳити яратиш, солиқ қонунчилиги барқарорлиги ва соддалаштирилишини таъминлаш, солиқ юкламасини камайтириш, юртимизнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш ҳамда солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш концепциянинг асосий мақсади ҳисобланади.

Тадбирда ҳисобот йили якунларига кўра, 1 миллиард сўм маҳсулот айланмасига эга бўлган ёки эга бўлиши кутилаётган барча хўжалик субъектлари ва якка тартибдаги тадбиркорлар 2019 йил 1 январдан бошлаб умумбелгиланган солиқлар тўловига ўтиши, қўшимча қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва ҳисоб-китобларни тақдим этиш ҳамда бюджет билан ўзаро муносабатлар, камерал назорат ва солиққа оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш хусусида ҳам фикр алмашилди. Шу куни мазкур тадбир Зомин туман тиббиёт коллежида ҳам бўлиб ўтди.

Қайд этилганидек, 2019 йил солиқ сиёсати концепцияси билан солиқ қонунчилигига киритилган ўзгаришларга мувофиқ қўшимча қиймат солиғи кичик бизнесга ҳам жорий этилиши натижасида нарх-наво ошиб кетишининг олдини олиш, тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган ҳар бир жараёнда яратилаётган қўшимча қийматга солиқни жорий этиш орқали нархни тўғри шакллантириш, унинг асоссиз равишда ошиб кетмаслигини таъминлашдан иборатлиги таъкидланди.

Солиқ органлари томонидан умумбелгиланган солиқ тўловига ўтаётган корхоналарда индивидуал тарзда кенг қамровли тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Бундан кўзланган мақсад, давлат солиқ хизмати органлари солиқ тўловчиларнинг бизнес ҳамкори ва маслаҳатчиси сифатида хизмат кўрсатишга йўналтирилган идорага айланишига эришишдир.

Мулоқотда тадбиркорларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоб қайтарилди, зарур ҳуқуқий маслаҳат берилди.

Жиззах вилоят ДСБ жамоатчилик билан

алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар