» » Жиззахда махсус қабулхона очилди

Жиззахда махсус қабулхона очилди

08 январь 2019 г 1 754 Комментарии: 0

Жиззах шаҳрида маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхонанинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ҳокимлик, вилоят ИИБ ҳамда Жиззах шаҳридаги бир қатор давлат ва жамоат ташкилотларининг вакиллари иштирок этган тадбирда мазкур муассаса мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида кечаётган ислоҳотларнинг натижаси эканлиги билдирилди. Шундан сўнг тадбир қатнашчилари қабулхона билан танишиб чиқдилар. 

Жиззах вилояти ИИБ патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармасининг реабилитация қилиш маркази ҳудудида жойлашган 60 ўринли махсус қабулхонада маъмурий қамоққа олинган шахслар учун барча зарурий шароитлар яратилган. Жумладан, муассасада учрашув, тиббиёт, ювиниш, дезинфекция ва овқатланиш хоналари ҳамда кутубхона мавжуд.

Худди шундай, навбатчилик қисми, махсус воситаларни сақлаш, котибият, шахсий кўрикдан ўтказиш ва маъмурий хоналар, йиғилиш зали, омборхона ҳамда қўшимча электр таъминоти қурилмаси юзага келтирилган. 2018 йилнинг сентябрь ойида қурилиши бошланган ушбу муассаса 4 ой муддатда фойдаланишга топширилди. Бино ва ҳудуд видеокузатув ускуналари назоратига олинган. Қурилиш ва жиҳозлаш ишларига 6 миллиард 750 миллион сўм сарфланди.

- Ушбу махсус қабулхона 2017 йил 9 январда кучга кирган Ўзбекистон Республикасининг "Маъмурий қамоқни ўташ тўғрисида”ги ҳамда республика Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 майдаги "Маъмурий қамоққа жалб этилган шахслар учун шароитлар яратиш тўғрсида”ги Қарори ижроси бўйича барпо этилди, - дейди Жиззах вилояти ИИБ патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи, подполковник Ҳамза Салаев. - Бу ердаги шароитлар юртимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари устувор эканлигини яна бир бор тасдиқлайди. Яъни, асосий мақсад махсус қабулхонага жойлаштирилган шахсларни жазолаш эмас, балки, тўғри йўлга солишдир. Шу маънода, профилактик тадбирлар фаолиятимизнинг негизини ташкил қилади.

Муассасада фуқароларнинг яқинлари ва адвокатлар билан учрашишлари ҳамда юридик ёрдам олишлари учун барча шароитлар яратилган. Булар ҳаммаси мамлакатимизда жазони ўташ муассасаларига оид халқаро ҳуқуқ меёърларини ҳаётга татбиқ этиш борасида самарали ва изчил тадбирлар амалга оширилаётганлигини тасдиқлайди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!