» » Жиззахдаги шифохонада даволанаётган болаларга байрам тадбири ташкил этилди

Жиззахдаги шифохонада даволанаётган болаларга байрам тадбири ташкил этилди

09 январь 2019 г 1 724 Комментарии: 0

Жиззах вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Жиззах вилоят ташкилоти ҳамда Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши ҳамкорлигида вилоят Силга қарши курашиш диспансерида даволанувчи болажонлар учун “Ҳеч ким маҳр ва эътибордан четда қолмасин” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Ушбу тадбирда вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Э.Исматов, вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Б.Тўхтамишев, Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти вилоят ташкилоти раҳбари О.Гадоев, Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши раиси О.Шукуровлар иштирок этишди.

Тадбир давомида шу ерда даволанаётган болаларга қувонч улашиш мақсадида қорбобо, қорқиз ҳамда эртак қаҳрамонлари иштирокида турли ҳил чиқишлар номойиш этилди.

Шунингдек, тадбир сўнгида тадбир ташкилотчилари томонидан болажонларга байрам совғалари улашилди.

Пўлат ХАМЗАЕВ

Ўзбекистон “Адолат” СДП

вилоят Кенгаши

раис ўринбосари

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!