Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахда Ёшлар иттифоқи туманларда сайёр қабуллар ўтказишни бошлади

Жиззахда Ёшлар иттифоқи туманларда сайёр қабуллар ўтказишни бошлади

10 январь 2019 йил
1 414
0

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши бу йил бошидан ёшлар билан очиқ мулоқатлар ташкил этиб, уларнинг муоммоларини тинглаш ва уларга ечим топиш мақсадида туман (шаҳар)ларда сайёр қабуллар ўтказишни режа қилди ва биринчи манзил Арнасой ҳамда Зафаробод туманлари бўлди.

Арнасой туман ҳокимлиги кичик мажлислар залида ўтказилган сайёр қабулда 100 га яқин ёшларнинг муоммо ва таклифлари тингланди.

Сайёр қабулда асосан хориж давлатлардан вақтинча ишлаб қайтган ёшларнинг бандлигини таъминлаш, Ёшлар иттифоқи кафиллигида суд залидан озод этилган ёшларни иш билан таъминлаш уларга имтиёзли кредитлар ажратишда кўмаклашиш, ёшлар бандлигини таъминлаш каби масалаларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Шунингдек “Ёшлар-келажагимиз” жамғармаси томонидан ажратилаётган 7% имтиёзли кредитларнинг аҳамияти ва кенг имкониятлари ҳақида алоҳида таъкидланди.

Йиғилишда туман ҳокими Жамол Бердимуродов ҳам иштирок этиб, Муҳтарам Президентимиз томонидан ёшларга берилаётган алоҳида эътибордан унумли фойдаланиш кераклиги ҳақида гапирди ва туман миқёсида ҳал этиладиган муоммоларга шу ернинг ўзида ечим топилди Хусусан, Абдумиқимов Дилшодга Чилангарлик фаолиятини бошлаш учун бино ажратишга, 2018 йилда Ёшлар иттифоқи кафиллигида суд залидан озод этилган Қувондиқов Наврўзга боғдорчилик учун ер ажратишга ваъда берди.

Зафаробод туманида ўтказилган сайёр қабул жараёнида ҳам ёшлар муоммолари ва таклифлари тингланди.

 – Биз бу ерга расмиятчилик учун йиғилиш ўтказиш учун келмадик балки сизлар билан очиқ мулоқот ўтказиш, таклифларингизни ва сизни қийнаётган ва тўсқинлик қилаётган муоммо ва камчиликларни қўлдан келганча бартараф этгани келдик. Шу ерга келиб битта ёшнинг муоммосини бартараф этсак ҳам, бу биз учун катта ютуқ бўлади,- дейди вилоят Кенгаши раиси Дилмурод Худайшукуров.

Сайёр қабуллар вилоятимизнинг барча туманларида ўтказилиши режалаштирилган.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар