» » Фориш ва Арнасой туманларида табиатда кам учрайдиган қушларни кўпайтириш ва парвариш қилиш маркази очилиши мумкин

Фориш ва Арнасой туманларида табиатда кам учрайдиган қушларни кўпайтириш ва парвариш қилиш маркази очилиши мумкин

10 январь 2019 г 2 322 Комментарии: 0

Куни  кеча Қатар Ислом Республикасининг “Шайх Фаляҳ Ал-Тани” молиялаштириш бошқармаси раҳбарияти вакили Шайх Мансур Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев билан учрашуви ўтказилди.

Мартабали меҳмон билан вилоят ҳокими Эргаш Салиев бошчилигида, вилоят ҳокимининг ўринбосари У.Эгамов, вилоят Инвестициялар бўйича бош бошқармаси бўлим бошлиғи Ш.Камалов ва вилоятнинг тегишли ташкилот раҳбарлари вилоят ҳокимлигида учрашув ўтказди.


Учрашувни вилоят ҳокимии Э.Салиев очиб бериб, вилоятнинг инвестиция ва туризм соҳасидаги имкониятлари тўғрисида алоҳида сўз юритди. Шунингдек, меҳмонларга вилоятни инвестицион ва туризм салоҳиятини акс эттирган видеоролик намойиш этилди.  

Шундан сўнг, Қатар Ислом Республикасининг “Шайх Фаляҳ Ал-Тани” молиялаштириш бошқармаси раҳбарияти вакили Шайх Мансур сўз олиб, вилоятнинг бой табиати ва инвестицион салоҳияти тўғрисида илиқ фикрлар билдирди.

 

Шайх Мансур Фориш ва Арнасой ҳудудларининг бирида табиатда кам учрайдиган қушларни ўпайтириш ва парвариш қилиш маркази ташкил этиш мақсадида эканини айтиб ўтди.

Учрашув якунида вилоят ҳокими Э.Салиев ва Шейх Мансур келгусида саноат ва қишлоқ хўжалиги йўналишларида хам истиқболли лойиҳалар доирасида амалий ишлар олиб борилиши хусусида хам фикрлар алмашишди.

Вилоят  ҳокимлиги  Ахборот хизмати  

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!