» » Жиззахда Президент Мурожаатномаси бўйича  тарғиботлар ўтказилмоқда

Жиззахда Президент Мурожаатномаси бўйича  тарғиботлар ўтказилмоқда

11 январь 2019 г 2 433 Комментарии: 0

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун моҳияти тушинтириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти  ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси  1-босқич магистратура йўналиши тингловчилари Омон Мамаюсупов ҳамда Акмал Совурбоевлар тарғибот ишларини амалга оширишмоқда.

Хусусан, шундай тарғибот-ташвиқотлар вилоят ҳокимлиги, вилоят Иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги вилоят ҳудудий бошқармаси, Ўзбекистон почтаси АЖ Жиззах филиали, Ўзбектелеком АК Жиззах филиали, Оммавий коммуникациялар соҳасида маниторинг маркази вилоят бўлими, "UzMobile" филиали Жиззах боғламаси ходимларига ўтказилди.

Унда мамлакатимизнинг 2018 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ҳаёти, ислоҳотлар самараси, эришилган натижалар атрофлича тушунтирилиб, Ўзбекистон Республикасини 2019 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишлари бўйича иштирокчиларга кўргазмали слайдлар асосида тушинчалар берилди.

Шунингдек, Мурожаатномада ўтган қисқа вақт давомида халқнинг сиёсий онги, ижтимоий қарашлари, умумбашарий тасаввурлари мутлақо ўзгарганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!