» » Расмий. Азим Аҳмедхўжаев вилоят ҳокими ўринбосари этиб тайинланди

Расмий. Азим Аҳмедхўжаев вилоят ҳокими ўринбосари этиб тайинланди

11 январь 2019 г 2 599 Комментарии: 0

Жиззах вилоят ҳокимининг 2019 йил 11 январдаги қарорига асосан Жиззах вилоят ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, ҳусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосар этиб Азим  Аҳмедхўжаев Исроилович  тайинланди.

Азим  Аҳмедхўжаев Исроилович

Қарор “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 21,-25-моддаларига асосан чиқарилди.

Қарорнинг тўлиқ матнини бу ерда юклаб олишингиз мумкин.

19-k.pdf [40,44 Kb] (cкачиваний: 78)

Азим Аҳмедхўжаев шу пайтгача Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги рақамли иқтисодиёт ва блокчейнни ривожлантиришга масъул бўлган эди.

Бунгача Аҳмедхўжаев Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси лавозимларида ҳам ишлаган.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!