» » Зомин туман ДСИда Президент Мурожаатномаси бўйича тарғибот тадбири ўтказилди

Зомин туман ДСИда Президент Мурожаатномаси бўйича тарғибот тадбири ўтказилди

12 январь 2019 г 2 285 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка тушунтириш юзасидан Зомин туманида маънавият соатлари ташкил этилмоқда.

Вилоят ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқилган режага асосан туман давлат солиқ инспекциясида ташкил этилган тадбирда мамлакатимизнинг 2018 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ҳаёти, ислоҳотлар самараси, эришилган натижалар атрофлича тушунтирилиб, Ўзбекистон Республикасини 2019 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишлари бўйича тушунчалар берилди. 

Маънавият ва маърифат  маркази Зомин туман бўлинмаси томнидан ўтказилган маънавият соатида Президент Мурожаатномасида ўтган қисқа вақт давомида халқнинг сиёсий онги, ижтимоий қарашлари, умумбашарий тасаввурлари мутлақо ўзгарганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!