Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » МИБ энергия ресурслари ва ичимлик суви бўйича 2017 йилга нисбатан 208 млрд. сўм кўпроқ маблағ ундирилди

МИБ энергия ресурслари ва ичимлик суви бўйича 2017 йилга нисбатан 208 млрд. сўм кўпроқ маблағ ундирилди

12 январь 2019 йил
137
0

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилоят бошқармасининг ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

Унда Мажбурий ижро бюроси томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросини таъминлаш, фойдаланилган энергия ресурслари учун қарздорликни камайтириш, истеъмол тўловини ўз вақтида амалга ошириш, электр энергияси ва табиий газ тармоқларига ноқонуний уланишлар, талон-торож қилишнинг олдини олиш соҳасида 2018 йилда амалга оширилган ишлар якуни ва жорий йилда бажарилиши лозим бўлган вазифалар атрофлича муҳокама этилди.

Жумладан, ўтган 2018 йил давомида вилоят миқёсида электр энергияси бўйича 390,5 млрд. сўм, табиий газ бўйича 225,8 млрд. сўм, ичимлик суви бўйича 15,7 млрд. сўм, жами 632,9 млрд. сўм ундирилиб, 2017 йилга нисбатан электр энергияси бўйича 113,8 млрд. сўм, табиий газ бўйича 90,2 млрд. сўм, ичимлик суви бўйича 4,5 млрд. сўм, жами 208,5 млрд. сўм кўп ундирилиши таъминланди.

Вилоят бюро органлари томонидан энергия ресурслари ва сув таъминотидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ жами 1.924 та ҳолат аниқланиб, натижасига кўра 16 та жиноят ва 1.872 та маъмурий ишлар қўзғатилган бўлса, 36 та ҳолат бўйича аниқланган 544 млн. сўмлик зарарлар тўлиқ қопланганлиги сабабли, жиноят ишлари Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 1-қисми 8-бандига асосан тугатилган, ҳуқуқбузарликлар натижасида етказилган зарарларнинг 2,3 млрд. сўми ундириб олинган.

Шунингдек, суд ва бошқа органлар томонидан тақдим этилган 143.840 та 708,8 млрд. сўмлик ижро ҳужжатларининг амалда ижроси таъминланди.

Солиқ қарздорлигини ундириш ҳақида белгиланган режа бўйича 128,3 млрд. сўм ундирилиши таъминланди.

Таҳлил этилаётган давр мобайнида жисмоний ва юридик шахсларнинг 6.645 та мурожаатлари ҳал этилган бўлиб, шундан 3.010 та мурожаатлар қаноатлантирилган ҳолда 2.280 нафар фуқароларнинг ҳуқуқлари тикланган.

Ҳайъат мажлисида ўтган йил давомида бажарилган ишлар атрофлича таҳлил этилиши билан бирга, Бюронинг туман-шаҳар бўлимлари томонидан йўл қўйилган хато ва камчиликлар танқид қилинди. Муаммоларни келтириб чиқараётган сабаб ҳамда шароитларни аниқлаш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди. 

Рашид Абдуганиев - Мажбурий ижро бюроси

Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи в.б  

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар