Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахда Ватанпарварликни улуғловчи тадбирлар давом этмоқда

Жиззахда Ватанпарварликни улуғловчи тадбирлар давом этмоқда

12 январь 2019 йил
106
0

Жиззах вилоят ҳокимлиги, Республика маънавият ва маърифат маркази Жиззах вилоят бўлими, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ва маданият бошқармаси ҳамкорлигидаги тадбир Пахтакор туманидаги Н-ҳарбий қисмда бўлиб ўтди.

Ушбу тумандаги Н-ҳарбий қисм командирининг ўринбосари, подполковник Т.Убайдуллаев бошчилигида бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар иштирокида Жиззах шаҳридаги МЧЖ “Roison white goods elektroniks” қўшма корхона ишчилари учун “Қуролли кучларнинг фуқаролик жамиятида тутган ўрни ва роли” мавзусида мавзусида тадбир ўтказилди.

Шу куни ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун байрам муносабати билан имтиёзли арзонлаштирилган нархларда корхонада ишлаб чиқарилган маиший техникалар савдо ярмаркаси ташкил этилди. Шунингдек, туман ҳокимлиги ҳамда Н-сонли ҳарбий қисмлар ҳарбий хизматчилари иштирокида ҳарбий парад ўтказилди.Кўтаринки руҳда ўтган бу тадбирда бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар “Ҳарбий спорт устаси” кўкрак нишонлари билан тақдирландилар ҳамда бир нечта соҳа фидоийларига фахрий ёрлиқлар топширилди. Ҳарбий қисм кутубхонаси эса Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Ёзувчилар уюшмаси китоблар жамланмаси билан бойитилди.

Бахмал туманида ҳам тадбирлар бўлиб ўтди. Туман ҳокимлиги ва Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида ҳарбий қисмлар иштирокида ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Б.Тўхтамишев ҳам иштирок этди. Вилоятнинг чекка ҳудуди бўлмиш Янгиобод туманида ҳам туман ҳокимлиги ва ҳарбий қисм ҳамкорлигида ҳарбий қурол яроқ кўргазмаси ва ҳарбийлар чиқишлари намойиши ўтказилди.

– “Дунёда касблар кўп, аммо Ватан ҳимоячиси бўлиш уларнинг ичида энг шарафлисидир” дея таъкидлади тадбирда сўз олган туман ҳокими ўринбосари А.Нишонов. – “Зеро, мана шундай касб эгалари бор экан, халқимизнинг эртанги кунга ишончи ҳам юксалиб бораверади”.

Шароф Рашидов туманидаги  Н-ҳарбий қисмда бўлиб ўтган тадбирда ҳам бир гуруҳ ўқувчи ёшлар ҳамда Жиззах Палитехника институти талабалари ҳарбий техникалар ҳарбийлар ҳаёти билан таништирилди. Тадбир давомида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига байрам муносабати билан концерт дастури намойиш этилди.

Вилоятнинг Зафаробод туманида Н-ҳарбий қисмда  туман маънавият ва маърифат маркази, вилоят “Ватанпарвар” ташкилоти ҳамда миллий гвардия хизматчилари ҳамкорлигида ҳарбий парад бўлиб ўтди. Тадбирда иштирок этган ёшлар ҳарбийларнинг хизмат фаолияти ва ҳаёт тарзи, шунинг билан улар томонидан намойиш этилган ажойиб ҳарбий чиқишларга гувоҳ бўлдилар.

Вилоят ҳудудида Ватанпарварликни мадҳ этувчи шу каби тадбирлар давом этмоқда.

  Дилмурод Ражабов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар