Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Учувчи акаларимга...

Учувчи акаларимга...

14 январь 2019 йил
52
0

Ҳар қайси миллат учун саждагоҳ бўлмиш она-Ватанини қадрлаш, унинг эркинлиги ва озодлигини ҳимоялаш, бу йўлда керак бўлса жон фидо қилиш – шу юртнинг жасур ўғлонлари учун қадим-қадимдан ор-номус ва мардлик белгиси бўлиб келган.

Буни теран англаган йигитларимиз ҳали мактабда ўқиётган пайтлариданоқ спорт билан жиддий шуғулланиб   жисмонан соғлом бўлишга ҳаракат қилишаётгани таҳсинга сазовор.

Дунёда Ватан сўзидан азиз ва юракка яқин калом топилмагани каби, Ватан ҳимоячиси бўлишдан ортиқ шон-шараф йўқ.

Халқимиз ишончи, давлатимизнинг юксак эътибори аскарларимиз кучига куч, қудратига қудрат қўшади.

Эътибор берсангиз уч-тўрт яшар жажжи укажонларимиз қўлларидаги ўйинчоқ самалётга қараб “Мен катта бўлсам армияга бораман, ҳарбий учувчи бўламан” дея орзу қилади.

Дарҳақиқат ўспириннинг ақл-иродасини тоблайдиган, ҳақиқий йигит қилиб тарбиялайдиган мактаб армиядир.

Халқимиз сиз  билан фахрланади, укаларимиз сиздан ўрнак олади,опа-сингилларимиз сиз билан тақдирини бўлашни орзу қилади.

Зеро, армиямиз қудрати, аввало, унинг халқимиз ҳаёти билан чамбарчас боғланган мустаҳкам ришталарида, узвий алоқасида намоён бўлади.

Мустақиллик йилларида ҳукумат томонидан қабул қилинган қарорлар мамлакатимиз ёшлари орасида ҳарбий ҳизмат нуфузини янада оширди. Ҳарбий кадрлар тайёрлашнинг кенг қамровли тизими ташкил этилди.

1994-йилда ташкил этилган Жиззах олий ҳарбий авиация билим юрти ҳам сиз каби ташкилотчилик ва ишчанлик кўникмалари ривожланган, мустақил Ўзбэкистоннинг миллий ғоясига содиқ, дунёқараши кенг, мард ва қатиятли  аскар акаларимизни тарбияламоқда. Бу билим юртининг Ўрта Осиёда  ягоналиги ҳам сўзимиз исботидир.

Бугун мен сизга қарата “Азиз аскар акаларим, парвозингиз бехатар бўлсин! Ватан ҳимоясида ҳорманг-толманг, сизни қўллаб турган яқинларингиз ва синглингиз борлигини унутманг!” дегим келади.

Абдурашидова  Шаҳноза

Ўзбекистон журналистика ва оммавий

 коммуникациялар университети 1-босқич талабаси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар