» » Жиззахда Хотира майдонидаги Мотамсаро она пойига гулчамбарлар қўйилди

Жиззахда Хотира майдонидаги Мотамсаро она пойига гулчамбарлар қўйилди

14 январь 2019 г 2 478 Комментарии: 0

Вилоятимизда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни катта кўтаринкилик билан байрам қилинмоқда.

Халқимиз учун қадрли ва улуғ байрамларда Мотамсаро она пойига тантанали гул қўйиш маросими яхши анъанага айланган.

Байрам муносабати билан 14 январь куни тинчлигимиз, ҳурриятимиз, порлоқ истиқболимиз ва эзгу мақсадларимиз рамзи бўлган Мотамсаро она пойига тантанали гул қўйиш маросими бўлиб ўтди.

Жиззах вилоят ҳокимлиги, Жиззах гарнизон қомондонлиги, вилоят ички ишлар бошқармаси, вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Давлат божхона қўмитаси, вилоят прокуратураси вакилларидан бир гуруҳи ҳарбий оркестр садолари оcтида Мотамсаро она пойига гулчамбарлар қўйдилар.

Шундан сўнг давлатимиз мадҳияси янгради. Фахрий қоровул взводи монумент ёнидан тантанали марш садолари остида ўтди. 

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!