Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Дўстлик туманида тадбиркор 2 ой ичида 1 тонна асал олишга эришди

Дўстлик туманида тадбиркор 2 ой ичида 1 тонна асал олишга эришди

15 январь 2019 йил
226
0
Жиззах вилоятида 503 минг 236 деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари тасарруфида 19 минг 896 гектардан ортиқ томорқа мавжуд. Шундан 10,73 гектар томорқада лимончилик йўлга қўйилган.

Дўстлик туманида 4 сотих томорқадан мўмай даромад олаётган 64 ёшли Жозил Эргашев бир сотих ерда табиий иссиқхона ташкил этган. Иссиқхонада лимоннинг Мейер навини парваришламоқда. Ўтган йили 20 туп лимон кўчатидан 600 килограмм ҳосил олган бўлса, бу йил бир тонналик ҳосилни мўлжаллаб турибди. Бундан ташқари, томорқада апельсин ва лимоннинг Эрон навини кўпайтиришни йўлга қўйган. Айни пайтда етиштирилган лимон бозорга пешма-пеш чиқарилиб, эл дастурхонига тортиқ қилинмоқда.
– Лимоннинг Мейер нави бизнинг иқлимимизга мослашувчанлиги ва ҳосилдорлиги билан бошқа навлардан ажралиб туради, – дейди Ж. Эргашев. – Кўчатларни табиий усулда парваришлаш мақсадида ерни 2 метр ковлаб, 70 сантиметрлик маҳаллий озиқа билан бойитиб, сўнгра лимон кўчатларини экканмиз. Қилинган агротехник тадбирлар самара берди. Ўтган йили лимондан яхши даромад қилдик. Бу йил даромадимизни янада кўпайтиришни мўлжаллаяпмиз.
Омилкор ўтган йили тижорат банкининг 90 миллион сўмлик кредити эвазига200 уя асалари парваришлашга киришган. Қарангки, 2 ой ичида 1 тонна асал олишга эришди. 
2.JPG
6.JPG
10.JPG
Жамшид Ёрбеков (сурат)​​
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар