» » Жиззах ва Тошкентдаги ота-оналар аскар фарзандлари билан телекўприк орқали мулоқотда бўлишди

Жиззах ва Тошкентдаги ота-оналар аскар фарзандлари билан телекўприк орқали мулоқотда бўлишди

15 январь 2019 г 2 136 Комментарии: 0

Жиззах вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил топганлигининг 27 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан “Менинг ўғлим-Ватан ҳимоячиси” деб номланган видеоконференция ўтказилди.

Телекўприк орқали ташкил этилган учрашувга Жиззах вилоятидан Тошкент шаҳрида муддатли ҳарбий ҳизматни ўтаётган ҳарбий ҳизматчиларнинг ота-оналари, шунингдек, Н-сонли ҳарбий қисмда муддатли ҳарбий ҳизматини ўтаётган Тошкент шаҳридан 16 нафар ҳарбий ҳизматчилар яқинлари билан дийдор кўришиб, мулоқотда бўлдилар.

Тадбирда Жиззах вилоятидаги  Н-сонли ҳарбий қисмда муддатли ҳарбий ҳизматни ўтаётган 16 нафар ҳарбий ҳизматчиларга вилоят ҳокимлигининг ташаккурномаси, эсталик совғалари ҳамда Тошкент шаҳрида Жиззах вилоятидан ҳарбий ҳизматни ўтаётган ҳарбий ҳизматчиларнинг оналарига гулдасталар ва эсталик совғалари топширилди.  

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!