Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Франциянинг «Gruau» компанияси Ўзбекистонда транспорт воситаларини модификациялаш бўйича ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи

Франциянинг «Gruau» компанияси Ўзбекистонда транспорт воситаларини модификациялаш бўйича ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи

18 январь 2019 йил
245
0

Жиззах вилояти делегациясининг Францияга қилган ташрифи давомида «Gruau» компаниясининг халқаро бизнесни ривожлантириш бўйича вице-президенти Сильвен Сене билан учрашуви бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон ҳудудида транспорт воситаларини модификация қилиш бўйича ишлаб чиқаришни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

«Gruau» компанияси 1889 йилда ташкил этилган бўлиб, 3,5 тоннадан ошмаган транспорт воситаларини жиҳозлаш бўйича Европа етакчиси ҳисобланади.

«Gruau»нинг  бугунги  кунда 18 филиалида 1500 ишчиси ва 20 транспорт воситаларини модификация қилишга мўлжалланган ишлаб чиқариш линиялари мавжуд.

Бош офиси Франциянинг  Лавал шаҳрида жойлашган. Модификациянинг  асосий ишларига  тез ёрдам, оғир юк автомобиллари, ногиронлар аравачалари кирадиган транспорт воситалар, микроавтобуслар, ҳуқуқни  муҳофаза  қилувчи  органлар учун мўлжалланган транспорт воситалар, ҳарорати бошқариладиган автомашинамалар  минивенлари киради.

«Gruau»нинг вице-президенти Ўзбекистонни Россия, Ҳиндистон, Хитой ва  Европа  ўртасидаги стратегик аҳамиятга эга жойлашувини таъкидлаб, унинг компанияси Ўзбекистонни транспорт воситаларини жиҳозлаш бўйича заводни барпо этиш учун истиқболли ҳудуд сифатида кўраётганлигини айтди.

Бундан ташқари, «Gruau»нинг ўтказган тадқиқотига мувофиқ, Ўзбекистонда транспорт воситаларининг «трансформацияси» бўйича лойиҳани амалга ошириш учун барча шароитлар мавжуд.

Келгусида компания бошқа маҳаллий транспорт воситаларини ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорликни кенгайтиришни ҳамда Марказий Осиё бозорига чиқишни режалаштирирмоқда.

Учрашув давомида «Gruau» компанияси раҳбариятининг Ўзбекистонга, хусусан Жиззах вилоятига транспорт воситаларининг модификациялаш бўйича ишлаб чиқариш линиясини ташкил этиш учун “Жиззах” ЭИЗда жорий этилган шароитлар ва имтиёзлар билан танишиш учун ташриф буюриши тўғрисида келишувга эришилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар