Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Ш.Рашидов тумани тадбиркорлари солиқ ислоҳотлари натижасида қўшимча иш ўринлари яратадилар

Ш.Рашидов тумани тадбиркорлари солиқ ислоҳотлари натижасида қўшимча иш ўринлари яратадилар

18 январь 2019 йил
233
0

 Бугун мамлакатимиз солиқ маъмурчилигида янги тизим яратилди. Яъни, солиқ  хизмати органлари текширувчи эмас, хизмат кўрсатишга йўналтирилга идорага айланмоқда.

Бугун Шароф Рашидов туман ҳокимлигининг мажлислар залида прокуратура, солиқ, божхона, суд ва муттасадди идоралар иштирокида ўтказилаган тадбир ҳам айнан  "Солиқ хизмати –инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкори” деб номланди.

Ўрни келганда айтиш жоизки, 2019 йилда жорий қилинган солиқ қонунчилигига киритилган ўзгаришларга мувофиқ, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг 12 фоизлик ягона ставкаси жорий этилди. Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига ушлаб қолинадиган 8 фоизлик суғурта бадали бутунлай бекор қилинди. Натижада жорий йилда туман фуқаролар иҳтиёрида 14,3 миллиард сўм маблағ қолиши кутилмоқда.

Шунингдек, ягона ижтимоий тўлов ставкаси 15 фоиздан 12 фоизгача пасайтирилди. Давлат мақсадли жамғармаларга юридик шахсларнинг тушумидан ундириладиган 3,2 фоизли  мажбурий ажратмалар бекор қилинди. Ушбу пасайтиришлар ҳисобига жорий йилда туманда фаолият юритаётган тадбиркорлар ихтиёрида  3,4 миллиард сўм қўшимча маблағ қолиши кутилаяпти.

Бўлиб ўтган тадбирда вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи Фаррух Бегабоев, вилоят ДСБ бўлим бошлиғи Ғанижон Худойқулов, вилоят иқтисодий суди раиси Дониёр Махаматов, Божхона бошқармаси бўлим бошлиғи  Бекзод Абдуназаровлар сўзга чиқиб, солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар тадбиркорларнинг келгусидаги фаолиятлари янада кенгайишига ва қўшимча иш ўринларини яратишга имкониятлар яратилганлигига тўхталиб, иштирокчиларга мутахассислар ёрдамида корхона ишчиларига қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиблари ҳақида ҳам батафсил маълумот бердилар.

Учрашув давомида 25 нафарга яқин тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

 

Г.Урдушева – ДСБ жамоатчилик билан алоқалар ва

ҳуқуқий ахборот бўлими катта инспектори

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар