» » Францияда Жиззах вилоятида шиша ишлаб чиқариш бўйича завод қўриш истиқболлари муҳокама этилди

Францияда Жиззах вилоятида шиша ишлаб чиқариш бўйича завод қўриш истиқболлари муҳокама этилди

19 январь 2019 г 2 817 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари А.Ахмедхаджаев бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси Францияда бўлиб турибди.

Ташриф дастурига мувофиқ, куни кеча «Фивс Стейн» компанияси раҳбарияти билан учрашув ўтказилди.

Учрашув  давлатимиз раҳбарининг ўтган йилнинг октябрь ойида Францияга қилган расмий ташрифидан сўнг завод қурилиши бўйича эришилган келишувлар ижросини жадаллаштириш бўйича ўтказилди.

Жиззах вилояти ҳудудида архитектура ва автомобиль ойналарини ишлаб чиқаришини йўлга қўйиш мақсадида Франция ҳукумати лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш учун 575 минг АҚШ доллари миқдорида «Фивс Стейн» компаниясига грант маблағларини ажратишга қарор қилди.

Таъкидлаш жоизки, қурилиши режалаштирилган завод жами 100 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестицияларни жалб этиб, кунига 600 тонна шиша ишлаб чиқариш ва 200 дан ортиқ иш ўринлари яратишга мўлжалланган.

Музокаралар натижасида Жиззах вилояти ҳокимлиги ва «Фивс Стейн» компанияси ўртасида ушбу йўналишдаги ҳамкорлик тўғрисида келишув имзоланди.

«Фивс Стейн» шиша маҳсулотларини чиқариш учун ускуналар ва технологик линияларини ишлаб чиқариш бўйича етакчи компанияларнинг бири бўлиб, халқаро миқёсда 200 йилдан ортиқ бўлган тажрибага эга.

Компаниянинг жаҳонда 30 дан ортиқ мамлакатларида 100 та филиали ва минтақавий офислари мавжуд.

Сўнгги 20 йил ичида компания Туркия, Саудия Арабистони, Бразилия ва Россия каби мамлакатларда 22та завод қурди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!