Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Етакчилар бугунги ислоҳотлар билан бирга юриши керак

Етакчилар бугунги ислоҳотлар билан бирга юриши керак

21 январь 2019 йил
275
0

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ҳамда Жиззах вилоят Кенгаши ҳамкорлигида “Корхона, ташкилот ва муассасаларда ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш: муаммо ва ечим” мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди.

Унда Ёшлар иттифоқи Марказий ва вилоят Кенгаши масъул ходимлари, корхона, ташкилот ва бошқармаларда фаолият юритаётган бошланғич ташкилотлар етакчилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Ўқув-семинарда даставвал Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳияти, унда таълим соҳаси, ёшлар масаласи, жиноятчиликнинг олдини олиш борасидаги вазифаларга алоҳида тўхталиб, бу вазифаларни амалга оширишда етакчилар Кенгашининг вазифалари таъкидлаб ўтилди. Жиззах вилоятидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда ташкил этилган бошланғич ташкилотлар фаолияти, улар фаолиятидаги ютуқ ва камчиликлар танқидий таҳлил қилиниб, керакли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

– Бугун шиддат билан ривожланиб бораётган глобаллашув даврида ёшлар масаласи устувор аҳамият касб этмоқда, – дейди Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши бошланғич ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими мудири Баҳодир Кучаров. – Шу боис Республика миқёсидаги таълим муассасалари, корхона ва ташкилотларда тузилган ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотлари ёшларни бирлаштириб, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган муайян саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда. Аммо, бу борада амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ҳам бор. Жумладан, айрим корхона ва ташкилотларда ёшларга, хусусан, бошланғич ташкилотга бирлашган ёш ходимларга эътибор масаласида сусткашликка йўл қўйилмоқда. Бошланғич ташкилотлар номигагина тузилиб, ёшлар манфаатини ҳимоя қилишга қаратилган амалий иш ва аниқ лойиҳалар ташкил этилмаяпти. Бугунги ўқув-семинарни ташкил этишдан асосий мақсад – етакчиларни бугунги ислоҳотлар билан бирга юриши, мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида рўй бераётган ўзгаришлардан хабардор бўлиши, асосийси корхона, ташкилот ва муассасаларда ишлаётган ёшларнинг манфаатларини ҳимоя қилиб, уларни янги марралар сари руҳлантиришдир.

Семинарда вазирлик, идора ва ташкилотлардаги Етакчилар Кенгаши раиси Раҳматилла Карабаев фаолият самарадорлигини ошириш ва тизимда учраётган айрим муаммоларнинг ечими юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Таъкидланганидек, бугун Жиззах вилоятида 1 025та корхона, ташкилот ва муассасаларда ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотлари фаолият юритмоқда. Улар атрофида 12 905 нафар ёшлар бирлашган. Бошланғич ташкилотлар корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият юритаётган ёш мутахассисларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, улар орасидан истеъдодли ва иқтидорли ёшларни юзага чиқариш, ёш мутахассисларнинг “Устоз-шогирд” анъанасига мувофиқ етук мутахассис бўлишларига кўмаклашиш, шунингдек, ёшларнинг ижтимоий муаммоларини ечишда кўмаклашиш мақсадида фаолият юритмоқда.

Ўқув-семинарда ёшлар муаммоларини ўрганиш, уюшмаган ёшларни ижобий муҳитга қайтариш, ёшларнинг маънавий тарбияси бўйича мақсадли амалий чораларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш, ўзларини намоён этишлари учун ёшларга имкониятлар майдонини кенгайтириш, ёшлар ва таълим соҳасидаги умуммиллий давлат дастурларининг ижросига кўмаклашиш, болаларнинг иқтидор ва қобилиятларини ривожлантириш ва энг асосийси, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи навқирон авлод орасига чуқур кириб борадиган муҳим институтга айланишида бошланғич ташкилотларнинг ўрни ва роли муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар