» » Президентимизнинг Германияга ташрифи менга янги қанот бағишлади

Президентимизнинг Германияга ташрифи менга янги қанот бағишлади

22 январь 2019 г 2 009 Комментарии: 0

Шу кунларда юртимиз тарихида янги воқелар сарлавҳаси ўз изини қолдирмоқда.

Назаримда, 2019 йилги тарих зарварақларини Президентимизнинг Олий мажлис палаталарига йўллаган мурожаати безаган бўлса, кейинги  катта  бурилишлар Германиядаги давлатига уюштирган расмий ташрифи доирасида бўлди.

Айниқса, менга катта тассурот қолдирган воқеа, Президентимиз Шавкат Мирзиёев 20 январь куни расмий ташриф билан Германия пойтахти Берлин шаҳрига бориб, дастлабки учрашуви Германияда ўқиётган, илмий изланишлар олиб бораётган бир гуруҳ ўзбекистонлик ёшлар билан учрашуви бўлди.

Ушбу ислоҳатлар Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида таъкидлаб ўтилганидек, инсон капиталини ривожлантириш, ёшларни таълим олишга барча имкониятларини яратиб, уларни давлатимиз учун фойдаси тегадиган шахс сифатида шакллантирса, келажак авлодга қўрқмасдан давлат келажагини ишониб, топшира оламиз.

Юртимизда ёшлар сиёсати доим устувор бўлиб келган. Президентимиз ҳам ҳар галги йиғилишларида ёшлар мавзусига алоҳида тўхталар экан, албатта, қайсидир даражада имконият берилиши ёки янги бир ғоялар билан бизларни илҳомлантириб боради.

Мен ҳам ана шундай ёшлардан бири сифатида берилаётган ва яратилаётган имкониятлар остида юртимиз равнақи йўлида ўз ҳиссамни қўшишга шошмоқдаман. 

Бугунги кунда Жиззах Педагогика институти информатика фани ўқитувчисиман. Шу билан бир қаторда ЎзМТДПнинг сиёсий, фаол аъзолариданман.

Ўз дастурий вазифалари билан мени мақсадларимни бирлаштирган ЎзМТДП “Ёшлар қаноти” билан биргаликда 2018 йил улкан вазифаларни амалга оширдик. Яъни “Хизмат беминнат” лойиҳаси доирасида 23 нафар ёшларга бепул таълим берилди. Шундан 13 нафари берилган билимлар натижаси ўлароқ, ОТМ да талаба бўлиш бахтига мушарраф бўлишди.  Бу йил ҳам янги мақсад ва режалар билан ушбу ўқув курсига ёшларни қабул қила бошладик. Ҳозирда 10 нафар йигит-қизларга таълим беришни бошладим.

Мен бежизга юқорида, Президентимизнинг Германияда ёшлар билан учрашуви янги қанот бағишлади, дея тилга олмадим.  Мамлакатимиз делегацияси жойлашган қароргоҳ олдида самимий суҳбат чоғида ватандошларимизнинг ўқиш ва ишлари, орзу-истаклари билан қизиқар экан,  Ислоҳотларни сиздек илғор ёшлар билан бирга амалга оширамиз.

Ҳамма ўрганган билим, “ноу-хау”ларингни Ўзбекистоннинг ҳар бир соҳаси интиқлик билан кутяпти. Қанча кўп билимли бўлсак, шунча қудратли бўламиз, деган сўзлари менинг юрак-юрагимга муҳрланиб қолди. Демак, менда ҳам янги қанот, янги мақсадлар пайдо бўлди. Режаларим янада улканлашди.

2019 йилда шуни мақсад қилдимки, менинг ҳам “Хизмат - беминнат” ўқув курсларида таълим олаётган шогирдларим фақатгина юртимизда эмас, балки жаҳондаги машҳур олийгоҳлар талабаси бўлишини истардим ва улар хорижда орттирган билимларини ушбу лойиҳа доиарсида билим беришга, ва ривожлантиришга ўз ҳиссаларини қўшишга умидворман.

Зимдан “кичик” кўринган инсонийлик тамоқиллари акс этган бу лойиҳа остида биз катта режаларни амалга оширишимиз муқаррардир. Бунинг учун улар билан жуда қаттиқ ишлашимга ва мендан катта куч талаб этилишини биламан. Аммо бу йўлда бор куч-имкониятларимни ва билимимни ишга соламан.

Сардор Ўсаров

“Хизмат - беминнат” ўқув курси ўқитувчиси

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!