Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахда ХДПнинг энг фаол аёли аниқланди

Жиззахда ХДПнинг энг фаол аёли аниқланди

24 январь 2019 йил
198
0

Жиззахда ХДПнинг вилоят кенгаши томонидан “Ўзбекистон ХДПнинг энг фаол аёли” кўрик-танловининг Жиззах вилоят босқичи ўтказилди.

Танловнинг вилоят босқичида алоҳида эътироф этилдики, истиқлолнинг илк йилларидан бошлаб хотин-қизларнинг мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маънавий-маданий тараққиётида фаол иштирок этишларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, уларнинг иқтидор ва истeъдодларини, ақл-заковати ва интеллектуал қобилиятини тўла намоён этишларига кўмаклашиш ва рағбатлантиришга катта эътибор қаратилмоқда.

Кўрик-танлов якунига кўра 1-ўринни Жиззах шаҳридан Азиза Ҳасанова, 2-ўринни Бахмал тумани иштирокчиси Дилбар Жуманова,  3 – ўринни Пахтакор тумани иштирокчиси Озода Тоштемировалар ғолибликни қўлга киритди.

“Ўзбекистон ХДПнинг энг фаол аёли” кўрик-танловининг Жиззах  вилоят босқичида ғолиб ва турли номинация бўйича энг яхши деб топилган танлов иштирокчилари Ўзбекистон Халқ демократик партияси Жиззах вилоят кенгашининг махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Жамила Ядгарова

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар