Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахга келган "Ўзчармсаноат" уюшмаси делегацияси вилоят ҳокими қабулида бўлди

Жиззахга келган "Ўзчармсаноат" уюшмаси делегацияси вилоят ҳокими қабулида бўлди

25 май 2018 йил
566
0

Жиззах вилоят ҳокимлигига "Ўзчармсаноат" уюшмаси раҳбарияти ва махсус таклиф этилган хорижий инвесторлардан иборат делегацияси келди.

Делегация таркибида "Ўзчармсаноат" уюшмаси раҳбари Сардор Умирзаков ҳамда "Turkish Leather Council” уюшмаси раҳбари Эрдал Матраш ҳамда вилоятдан ташаббускор лойиҳавакиллари келишди.

Делегация вакилларини вилоят ҳокимлигининг конференциялар залида вилоят ҳокими Эргаш Салиев бошчилигида вилоят инвестициялар бўйича бош бошқармаси бошлиғи Шерзод Иномовлар кутиб олишди.

Учрашувда ҳудуднинг инвестициявий жозибадорлиги ва иқтисодий солохияти ҳамда чарм-пойабзал тармоги бўйича бир қатор саноат лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари ва тартиби муҳокамақилинди.

Хусусан яқин келажакда вилоят ҳудудида тайер чарм ишлаб чиқариш корхонаси, табий ва суний чармдан эркаклар ва аёллар сумкаларини тикиш фабрикаси, жунни қайта ишлаш заводи ва қоракўл эчкиларини боқишга ихтисослашган чорвачилик хўжалигини ташкил этиш режалаштирилган.

Учрашув якунида томонлар янги лойиҳаларни амалга оширишга оид ташкилий масалаларни тезкор равишда ечиб бориш бўйича келишиб олдилар ҳамда мазкур лойиҳаларни ўз вақтида бошлаш учун қилиниши лозим бўладиган амалий тадбирлар муддатлари белгилаб олинди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар