» » Жиззахда суд раислари брифинг ўтказди

Жиззахда суд раислари брифинг ўтказди

25 январь 2019 г 4 090 Комментарии: 0

Жиззах вилоят телерадиокомпаниясида, жиноят ишлари бўйича Жиззах вилоят суди, фуқаролик ишлари бўйича Жиззах вилоят суди ҳамда Жиззах вилоят Маъмурий ва Иқтисодий судларининг раислари соҳа фаолияти бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари билан брифинг ўтказди.

Тадбир давомида, жиноят ишлари бўйича Жиззах вилоят суди раиси Э.Ходжакулов, фуқаролик ишлари бўйича Жиззах вилоят суди раиси А.Шукуров, Жиззах вилоят маъмурий судининг раиси А.Мамарахимов ҳамда Жиззах вилоят иқтисодий судининг раиси Д.Махаматовлар 2018 йилда вилоят судлари томонидан одил судловни, жисмоний ва юридик шахсларнинг қонуний манфаатларини суд орқали ҳимоялаш ҳамда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишда амалга оширилган ишлари бўйича ахборот беришди.

Хусусан, жиноят ишлари бўйича Жиззах вилоят суди ўтган йил давомида 2018 йил давомида жами 1.966 нафар шахсга нисбатан 1.563 та жиноят иши кўриб тамомланган бўлиб, шундан 717 таси ёки 45,9 фоиз ишлар сайёр суд мажлисларида кўрилганлиги, судлар томонидан 232 та сайёр қабуллар ўтказилганлиги, вилоят судининг барча инстанцияларида 45 нафар шахс 37 та жиноят иши юзасидан оқланганлиги, 327 нафар шахсга нисбатан 229 та жиноят иши бўйича дастлабки тергов органи томонидан қўйилган айбловлар суд мажлисида ўз тасдиғини топмаганлиги сабабли чиқарилганлиги, 148 нафар шахслар 115 та жиноят иши юзасидан суд залидан озод қилинганлиги, 1261 нафар маҳкумлар муддатидан илгари жазодан озод қилинганлиги, 532 нафар маҳкумларга нисбатан оғирроқ жазо енгилроғи билан алмаштирилган,жами 79 нафар шахсларга нисбатан жамоат ташкилотларининг кафиллиги асосида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланганлиги, вилоятда умумий кўриб тамомланган жиноят ишлари сони 22,8 фоизга камайганлиги таъкидланди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!