» » Жиззах шаҳрида 2 миллион 583 минг евролик сунъий мармар ишлаб чиқариш корхонаси ишга тушди

Жиззах шаҳрида 2 миллион 583 минг евролик сунъий мармар ишлаб чиқариш корхонаси ишга тушди

28 январь 2019 г 3 163 Комментарии: 0

“Жиззах пластмасса” акциядорлик жамиятида италиялик инвесторлар ва жиззахлик тадбиркорлар муассислигида “Jizzakh Stone Quality” МЧЖ шаклидаги Ўзбекистон – Италия қўшма корхонаси иш бошлади.

- Италия дунёдаги тош ва тош маҳсулотларини ишлаб чиқаришда етакчи ўринлардан бирини эгаллайди, дейди италиялик инвестор Жованни Петричиоли. – жиззахга Италия технологиясини олиб келганимиз ҳамда Ўзбекистон бозорига янги турдаги замонавий ва сифатли маҳсулот чиқараётганимизни Ўзбекистонда хорижий инвестиция учун берилган кенг имтиёзлар самараси деб биламан. Маҳсулотларимизни нафақат ички бозорга балки хорижга ҳам экспорт қилишни режалаштирганмиз. Бозорга кириш ва унга айниқса янги махсулот олиб кириш осон иш эмас албатта.

Лойиҳани амалга ошириш учун жами 2  миллион 583 минг евро шу жумладан 600 минг еврога тенг эквивалентда корхонанинг ўз маблағи, 1 миллион 83 минг евро банк кредити, 900 минг евро инвесторларнинг маблағлари ўзлаштирилди.

Мазкур корхона табиий пардозбоп тошлар чиқиндиларидан юқори сифатли сунъий тош ва плиткалар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Шу ўринда таъкидлаш керакки, Ўзбекистон бошқа норуда хомашёлари билан бирга табиий пардозбоп тошларнинг улкан захирасига эга ҳудуд ҳисобланади. Хусусан, Жиззах вилояти табиий пардозбоп тошларнинг катта захиралари мавжуд.

- Кейинги икки йил мобайнида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш турлари 120 тадан 180 тага етди, - дейди “Ўзқурилишматериаллари” АЖ бўлим бошлиғи Мақсудбек Юсупов. – Табиий тошлар ишлаб чиқариш борасида ҳам жадал ишлар олиб борилмоқда. Жиззах шаҳрида янги очилган корхона табиий тошлар чиқиндиларидан ҳар хил ўлчамларда сунъий мармар тошлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Йилига 360 минг метр кв.дан ортиқроқ сунъий тош ишлаб чиқарадиган мазкур корхонада 30 дан ортиқ фуқаро доимий иш ўрнига эга бўлди.

Корхонанинг очилиш маросимида Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев иштирок этди.

 

Манба: www.sangzor.uz

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!