Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Форишнинг ҳокими аҳоли билан учрашув ўтказди

Форишнинг ҳокими аҳоли билан учрашув ўтказди

26 май 2018 йил
539
0

Форишнинг 5-умумтаълим мактабида туман ҳокими Абдивали Мустановнинг Кўҳнабозорқишлоғи аҳолиси билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги халқ қабулхонаси, тумандаги бир қатор корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари ҳам ҳозир бўлишди.

Учрашув аввалида туманҳокими мамлакатимиз сиёсий, ижтимоий ва иқтисодийҳаётида кечаётган кўламли ислоҳотлар, аҳолининг турмуш даражасини юксалтириш, мавжуд камчилик ва муаммоларни бартараф этиш, хусусан, Президентимизнинг 2017 йил 8 августдаги «Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисид»ги қарори бўйича секторларда қилинаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг фуқароларнинг ариза ва шикоятлари тингланди. Жумладан, қишлоқдаги «Гулдаста» мактабгача таълим муассасасини таъмирлаш, электр энергияси таъминотидаги узилишлар, қишлоқни туман маркази билан боғловчи йўлни таъмирлаш, ёшларни иш билан таъминлаш, ногирони бор бўлган оилаларга ҳар томонлама кўмак кўрсатиш каби масалалар кўтарилди. «Обод қишлоқ» дастури доирасида бу муаммоларни бартараф этиш юзасидан масъул корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди.

Туманимиз раҳбари мамлакатимизда тадбиркорларга яратилаётган имкониятлар ҳақида сўз юритиб, бу иш билан шуғулланишга доир тавсиялар берилди. Шунингдек, қишлоқда паррандачилик, тикувчилик, иш билан банд бўлмаганларни иш ҳақи тўланадиган жамоат ишларига сафарбар этиш юзасидан тавсиялар берди.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар