Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » “Yoshlar-kelajagimiz” Давлат дастури тарғиботи талабаларга ўқув семинар тарзда тушунтирилди

“Yoshlar-kelajagimiz” Давлат дастури тарғиботи талабаларга ўқув семинар тарзда тушунтирилди

30 январь 2019 йил
214
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июнда “Yoshlar-kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисида”ги Фармони ижроси ва мазмун моҳияти юзасидан талабалар ўртасида тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. 

Вилоятимиздаги иккита Олий таълим муассасаларида Жиззах политехника ҳамда Жиззах давлат педагогика институтида мазкур фармонда белгиланган вазифалар, имтиёзлар ҳақида талабаларга тушунчалар берилди.

Учрашув давомида “Yoshlar-kelajagimiz” жамғармаси вилоят штаби ходимлари томонидан Давлат дастури тўғрисида ўқув-семинар ташкил этилди.

Семинарда талабаларга “Yoshlar-kelajagimiz” Давлат дастури доирасида ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда шу орқали ёшларни бандлигини таъминлашга қаритлган имтиёзли кредитлар, “Yoshlar mehnat guzari” ва “Yosh tadbirkorlar” коворкинг-марказларини ташкил этиш ва уларнинг имтиёзлари тўғрисида тушунчалар ҳамда талабаларни қизиқтирган саволларига жавоб берилди. Семинарда 500 нафар талабалар иштирок этишди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар