» » Фото/видеорепортаж: Жиззахда Танзила Нарбаева иштирокида брифинг ўтказилди

Фото/видеорепортаж: Жиззахда Танзила Нарбаева иштирокида брифинг ўтказилди

30 январь 2019 г 3 788 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг  топшириғига асосан ҳудудларда Ижтимоий мослашув маркази ташкил этилиши белгиланганди. Бугун Жиззах шаҳрида шундай Ижтимоий мослашув марказининг  очилиш маросими ўтказилди.  

Мазкур марказни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Нарбаева очиб берди.

Марказнинг асосий вазифалари оғир ижтимоий аҳволда қолган, шу жумладан оилавий муаммолар ва турмушида зўрлик ишлатилишига дуч келган шахсларга аноним тарзда шошилинч тиббий, руҳий, ижтимоий, педагогик, ҳуқуқий ва бошқа ёрдамларни кўрсатишдан иборат. Бу ерда яшаш учун қулайликлар яратилган. Ётоқхона, ошхона, дам олиш хоналари зарурий анжомлар билан таъминланган.

Ижтимоий мослашув марказининг очилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Нарбаева иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингни вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари, вилоят ҳокимининг матбуот котиби А.Бинокулов очиб берди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Нарбаева сўзга чиқиб, Ижтимоий мослашув марказининг фаолияти вазифалари хусусида тўхталиб ўтди.

Ўтган 2018 йилда вилоят бўйича ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 488 нафар фуқаролар уй-жой билан таъминланди.

Илгари хотин-қизлар қўмиталарига турли масалаларда ёрдам сўраб мурожаат қилаётган аёлларимизнинг аксарияти оилавий келишмовчиликлар сабаб, уйидан чиқиб кетиб, қаерга боришини билмасдан, вақтинчалик яшаб туриши учун жой сўраб мурожаат қилишар эди. Уларни оиласи билан яраштириш, эр-хотинни муросага чақиришда муаммоли масалалар юзага келарди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июлдаги “Ижтимоий реаблитация қилиш ва мослаштириш, шунингдек, оилавий-маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг қабул қилиниши айни муддао бўлди.

Эндиликда, жойларда ташкил қилинган ижтимоий реаблитация марказларига оилавий зўравонликка учраган хотин-қизлар вақтинчалик яшаб туришлари учун жойлаштирилмоқда.

2018 йилнинг 2-чорагида вилоятнинг 5 та ҳудудларида яъни, Жиззах шаҳри, Бахмал, Дўстлик, Зомин ва Пахтакор туманларида ижтимоий реаблитация марказлари фаолияти йўлга қўйилди.

Қолган туманларда 2019 йил март ойига қадар марказлар ишга туширилиши режалаштирилган.

Ўтган 2018 йилда реаблитация марказларига турли масалаларда ёрдам сўраб мурожаат қилган хотин-қизлар сони 222 нафарни ташкил қилди.

Шундан: 77 нафар аёлларга тиббий ёрдам; 90 нафар аёлларга психологик ва 58 нафар хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатилди.33 нафар хотин-қизларга кредит ва бандлик масалаларини ҳал этишда ёрдам кўрсатилди.

Оилавий зўравонликка учраб, эр-хотин ўртасида келиб тушган низолар натижасида 101 та оила муросага чақирилиб, яраштириш чоралари кўрилди.

Жиззах шаҳрининг Бобур маҳалласи, И.Каримов кўчаси 136-уйда вилоят маркази ташкил этилди.

Марказ зарур жиҳозлар билан таъминланди.

Ҳаммасизга маълумки, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг “1146” “Ишонч телефони” 6 ойдан буён фаолият юритиб келмоқда.

Жиззах вилоятидан келиб тушган мурожаатлар сони ўтган 2018 йилда 103 тани ташкил қилади.

Аксарият мурожаатлар уй-жой ва оилавий масалаларда келиб тушган. Ҳар бир мурожаат таъллуқлилиги бўйича шаҳар, туманларга ижро учун юборилиб, натижаси ҳақида мурожаат муаллифига ёзма маълумот берилган.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!