» » Жиззах 2018 йилда кичик бизнесдан олган даромадлар бўйича етакчилик қилди

Жиззах 2018 йилда кичик бизнесдан олган даромадлар бўйича етакчилик қилди

01 февраль 2019 г 1 934 Комментарии: 0

Ўзбекистонда 2018 йили аҳолининг жами даромади умумий ҳажмида кичик тадбиркорликнинг улуши 62,6 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда.

Энг кўп ҳажм Жиззах вилоятига тўғри келган — 73,2 фоиз, энг ками Тошкентга — 51,7 фоиз.

Аҳоли жон бошига жами даромаднинг юқори ўсиш суръатлари Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида кузатилган — 11,3 фоиз. Бу кўрсаткич Жиззах вилоятида 11,1, Бухоро вилоятида 9,9, Қорақалпоғистон Республикасида 9,5, Фарғона вилоятида 9,2, Навоий вилоятида 8,8 ва Самарқанд вилоятида 8,5 фоизни ташкил этган.

Жами даромадлар умумий ҳажмининг сезиларли даражада ўсиши умумий даромадлар таркибида 71,1 фоиз улушга эга бўлган меҳнат фаолиятидан олинган даромадларнинг сезиларли ўзгариши ҳисобига юзага келган.

Меҳнат фаолиятидан олинган даромадларнинг энг кўп улуши Навоий вилоятида (84,2 фоиз) кузатилган. Тошкентда, Хоразм, Самарқанд, Наманган, Фарғона, Андижон вилоятлари ва Қорақалпоғистонда республика бўйича ўртача даражадан паст бўлган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!