» » Ғаллаорол туманида 61 йилдан буён бирга яшаб келаётган оила тақдирланди

Ғаллаорол туманида 61 йилдан буён бирга яшаб келаётган оила тақдирланди

04 февраль 2019 г 1 972 Комментарии: 0

Ғаллаорол  туманида  "Фаровон оила-жамият равнақининг асоси" мавзусида ўқувчилар иштирокида тадбир ташкил этилди.

Туман хотин-кизлар қўмитаси раисининг 1 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан сарҳисоби юзасидан ҳисоботи тингланди. Шунингдек, вилоят суди раиси, вилоят ёшлар иттифоқи, вилоят Оила маркази вакиллари томонидан ҳам тегишли маьлумотлар берилиб ўтилди.

Тадбир давомида ўқувчилар томонидан Оила кадриятларини акс эттирувчи саҳна кўринишлари ва миллий услубдаги модалар намойиш этилди.

Учрашув сўнгида тумандаги намунали  61 йилдан буён бирга яшаб келаётган оила вакили, ёш оила вакилларига ҳамкор ташкилотлар томонидан ташаккурномалар ва эсдалик совғалари топширилди.

Ойдин Эгамқулова

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!