Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахда боғчалар сони яна биттага кўпайди

Жиззахда боғчалар сони яна биттага кўпайди

05 февраль 2019 йил
157
0
Жиззах шаҳрининг Алишер Навоий номидаги маҳалласида 120 ўринли “Smart Kids” деб номланган хусусий мактабгача таълим муассасаси иш бошлади.

Замонавий услубда барпо этилган иншоотда дам олиш, ўйин хоналари, ошхона, сайргоҳ ва спорт майдончалари барча зарур жиҳозлар билан тўлиқ таъминланган.
– Умумий қиймати 6 миллиард 600 миллион сўм бўлган ушбу лойиҳани амалга оширишда 2 миллиард 767 миллион сўмлик банк кредитидан ҳам фойдаланилди, – дейди тадбиркор Фаррух Алиқулов. – Муассасада илғор таълим-тарбия услублари жорий этилди. Бу ерда кичкинтойлар билимини ўстиришга йўналтирилган таълим дастурлари асосида ўқитилади. Шунингдек, инглиз, рус тиллари ўргатилади.
Тадбир иштирокчилари муассасада болажонлар учун яратилган шароит ва имкониятлар билан танишди. Болалар ўқиган шеърлар, ижро этган қўшиқ ва рақслар тадбирга байрамона кайфият бағишлади.
1 (1).JPG
2.JPG
4.JPG
5.JPG
6.JPG
13.JPG
14.JPG
18.JPG
Тошқул Бекназаров, Жамшид Ёрбеков (сурат)
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар