Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахда китобхонлик тадбирлари давом этмоқда

Жиззахда китобхонлик тадбирлари давом этмоқда

26 май 2018 йил
764
0

O'zLiDeP Жиззах шаҳар Кенгаши ташаббуси билан Жиззах Давлат Педагогика институти академик лицейида "Китобхонлик маданиятини юксалтириш – буюк мақсадларимизга эришишнинг муҳим кафолатидир мавзусида байрам тадбири ташкил этилди.

Жиззах Давлат Педагогика институти академик лицейи 2- босқич ўқувчиси Машҳура Нурматова ҳам китобга мехр қуйган билимли ёшларимиздан бири.

-Китобхонлик байрамида "Энг кўп китоб ўқиган ўқувчи” номинацияси бўйича 1-ўринни қўлгақиритдим, – дейди тадбир иштирокчиси Нурматова Машҳура. – Байрам тадбиридабуюк адиб ва мутафаккирларимизнинг нодир мероси, ибратли ҳаётива ижтимоий фаолиятини ҳар томонлама чуқур ўрганиш ва тарғиб этилганлиги, биз ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини кенг оммалаштириш мақсадида ўтказилган тадбир менда ва ўқувчилар хаётида катта таассурот қолдирди.

Танлов якунида O'zLiDeP Жиззах шаҳар Кенгаши томонидан тадбир қатнашчиларига партиянинг диплом ва фахрий ёрлиқлари топширилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар