» » Жиззахда Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш ишлари корхона ташкилотларда жонлантирилмоқда

Жиззахда Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш ишлари корхона ташкилотларда жонлантирилмоқда

06 февраль 2019 г 1 853 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги Қарорига мувофиқ барча идора, корхона ва ташкилотларда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотларини тузиш ва уларни фаолиятини самарали йўлга қўйиш вазифаси топширилган.

Бугунги кунда Жиззах вилоятида жами 1025 та корхона, ташкилот ва муассасаларда бошланғич ташкилотлар ташкил этилган бўлиб, ушбу ташкилотларда жами 35 000 нафардан зиёд ёшлар Ёшлар иттифоқи атрофида бирлашган.

Бугун шиддат билан ривожланиб бораётган глобаллашув даврида ёшлар масаласи устувор аҳамият касб этмоқда. Шу боис республика миқёсида таълим муассасалари, корхона ва ташкилотларда ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотлари тузилган.

Бошланғич ташкилотлар ёшларни бирлаштириб, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган муайян саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда.

 Аммо, бу борада эътибор қаратилиши ва амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ҳам бор. Жумладан, айрим корхона ва ташкилотларда ёшларга, хусусан, бошланғич ташкилотга бирлашган ёш ходимларга эътибор масаласида сусткашликка йўл қўйилмоқда. Бошланғич ташкилотлар номигагина тузилиб, ёшлар манфаатини ҳимоя қилишга қаратилган амалий иш ва аниқ лойиҳалар ташкил этилмаяпти.

 Аниқланган муаммо ва ечимларни инобатга олиб, 2019 йил февраль ойи “Ёшлар иттифоқи тизимида корхона, ташкилот ва муассасалардаги бошланғич ташкилотлар фаолиятини самарадорлигини ошириш ойлиги” деб эълон қилинди.

Жиззах политехника институтида бўлиб ўтган матбуот анжумани айнан шу масалаларга қаратилди.

 Ҳудудий ҳамда республика оммавий ахборот воситалари ҳодимлари ҳамда Ёшлар иттифоқи тизимида корхона, ташкилот ва муассасалардаги бошланғич ташкилот етакчилари иштирок этди.

Даставвал бошланғич ташкилотлар билан ишлаш бўлим мудири Элёр Норпўлатов оммавий ахборот воситалари ходимларига “Ёшлар иттифоқи тизимида корхона, ташкилот ва муассасалардаги бошланғич ташкилотлар фаолиятини самарадорлигини ошириш ойлиги” доирасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар тўғрисида атрофлича ахборот бериб ўтди.

Ойлик доирасида қуйида тадбирлар ва амалий ишлар ташкил этилади.

  • Туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан ҳудуддаги корхона-ташкилот ва муассасалардаги ёшлар учун Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаолияти ва амалга оширилган ишлар юзасидан тарғибот ишлари ташкил этиш.
  • Туман (шаҳар)лардаги корхона ташкилотлардаги бошланғич ташкилот етакчилари ташаббусларини инобатга олиб таълим муассасаларидаги бошланғич ташкилотлар етакчилари билан ҳамкорликда ўқувчи ёшлар учун корхона-ташкилот, муассасаларда очиқ эшиклар кунларини ташкил этиш ва ёшларда ушбу ташкилотларда ишлаш истагини уйғотиш.
  • Яқин ҳудуддаги туман (шаҳар) Кенгашлари билан бошланғич ташкилот етакчилари ва координаторлари ўртасида “Мунозара”, “Заковат” ҳамда спорт тадбирларини ташкил этиш ва ўзаро тажриба алмашиш кунларини ўтказиш.
  • Ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва профилактика қилиш, ўз жонига қасд қилишни олдини олиш мавзуларида мутахассислар иштирокида жонли мулоқотлар ташкил этиш.
  • Корхона-ташкилот ва муассасалари бошланғич ташкилотлари етакчилари ўртасида Ёшларга оид давлат сиёсати ижросини таъминлаш юзасидан амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича барча зарур чораларни кўриш.

Намунавий фаолият олиб борган бошланғич ташкилот етакчиларини вилоят ва туман (шаҳар) ҳокимлари ва Иттифоқнинг вилоят ва туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан тақдирлаш юзасидан ишларни амалга ошириш.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!