» » Жиззахдаги автомобиль заводи нега тўхтаб қолганди?

Жиззахдаги автомобиль заводи нега тўхтаб қолганди?

06 февраль 2019 г 2 783 Комментарии: 0

"Ўзавтосаноат" АЖ раиси ўринбосари Азиз Шукуров Жиззахда қурилиши тўхтаб қолган «Uzbekistan Peugeot Citroen Automotive» заводи борасида берилган саволга жавоб қайтарди. Бу ҳақда Халқ сўзи online ёзмоқда.— Жиззахда «Uzbekistan Peugeot Citroen Automotive» заводи қурилиши тўхтаб қолди. "Ўзавтосаноат" бу борада умумий, аниқ маълумот бермагани сабабли ҳар хил хабарлар чиқиб кетди. Баъзи манбалар ҳаттоки Франция томони Ўзбекистонга инвестиция киритиб, фойда кўришига ишонмади, деган хабарлар ҳам чиқди. Аниқроқ маълумот бера оласизми?

— Агар кўрган бўлсангиз, «Peugeot Citroen» расмий сайтида ҳам бу борада жуда қисқа хабар берилди. Биз улардан кўпроқ маълумот бергандик. Умуман олганда икки томон музокаралар олиб борган вақтда шартнома шартларининг сир сақланишини, оммага маълум қилмасликни келишиб олишади. Шу боисдан ҳам биз бу ҳолатнинг иқтисодий томонлари ҳақида маълумот бера олмайман.

Бир нарсани тушуниш керак. «Peugeot Citroen» жуда катта компания, йилига миллионлаб автомобиль сотади. Бундай компаниялар Ўзбекистонга кириб келишдан олдин мамлакатдаги барча иқтисодий ҳолатлар, инвестиция киритиш, шароитлар билан танишиб кейин киради. Улар бошлаб қўйиб, кейин фойда ола олмаслигини ўйлаб қоладиган корхона эмас. Шунинг учун инвестиция киритганидан фойда ололмай қолгани учун тўхтаб қолди, деган гаплар бу профессионал ёндашув эмас.

Ҳозирда Жиззахда завод биноси деярли битиб бўлган. Аммо бино битган дегани бу ўзидан ўзи ишлаб кетади дегани эмас. Айни вақтда «Peugeot Citroen» компанияси билан музокаралар давом этмоқда. Яқин келажакда бу борада ҳам масала ижобий ечим топиши керак, — дея гапириб ўтди Азиз Шукуров.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!