» » Бахмалда сектор раҳбарлари масъулияти янада ошди

Бахмалда сектор раҳбарлари масъулияти янада ошди

07 февраль 2019 г 2 058 Комментарии: 0

Бахмал туман Давлат солиқ инспекцияси раҳбарлигидаги IV-секторда сайёр қабул ўтказилди.

Фуқароларни қийнаб келаётган муаммолар юзасидан сектор раҳбарияти ва аъзолари томонидан ташкил этилган қабул давомида 70 га яқин фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги "Ҳудудларни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги  қарори  фуқароларнинг ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини ҳал этиш, секторлар доирасида ишларни ташкил этиш сифатини ошириш, аҳоли билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқатни кучайтириш ҳамда секторлар фаолиятини такомиллаштиришга хизмат қилади.

Бахмалда туманида сектор раҳбарлари томонидан ҳудуддаги ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғини кесимида "йўл харитаси” ишлаб чиқиш ва изчил амалга ошириш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик тамойили асосида ташкил этилмоқда. Айни жараёнда аҳоли, айниқса, ёшларни иш билан таъминлаш, электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви тармоқларини яхшилаш, тиббий хизмат кўрсатиш сингари соҳалардаги камчиликлар жойида бартараф этилаётир.

Республика ишчи гуруҳи  билан ҳамкорликда 4-сектор ҳудудидаги (Ўсмат, Гулбулоқ ва Шодлик қишлоқ, Навбаҳор, Бунёдкор, Узунбулоқ ва Маданият маҳалла фуқаролар йиғинлари) 5080  та хонадонларда яшовчи 34 минг 194 нафар фуқаролар билан бевосита учрашиб  уларнинг муаммоларини бартараф этиш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилди.

Республика ишчи гуруҳи  билан ҳамкорликда 2018 йил 15 ноябрдан 
15 декабрга қадар белгиланган график асосида барча хонадонларга тўлиқ кирилиб, улардаги муаммоларни биринчи навбатда жойида бартараф этиш ва  ҳал этиш имконияти бўлмаган муаммолар ҳамда мурожаатлар ижросини таъминлаш мақсадида  "Йўл харитаси”га киритилди.

Хусусан, Республика ишчи гуруҳи билан ҳамкорликда уйма-уй кириш жараёнида жами 2674 та муаммолар аниқланиб, шундан 2316 таси ёки 86.6% жойида бартараф этилган бўлса, 535 таси туман даражасида Йўл харитасига киритилди ва 1 таси (Ўсмат шаҳарчаси аҳолисини табиий газ билан таьминланиш даражасини яхшилиш мақсадида, Бахмал туманига ажратилаётган кунлик табий газ фондини 150-200 м3 даражасига етказиш) бўйича вилоят даражасига таклиф киритилди.

Шундан, туман даражасида ичимлик суви бўйича 79 та, ички хўжалик йўллари  бўйича 47  та, электр таъминоти бўйича 79 та, табиий ва суюлтирилган газ таъминоти бўйича 17 та, соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича 8 та, иш жойи билан таъминлаш бўйича 18 та ва 81 та бошқа муаммолар аниқланиб уорани бартараф этиш юзасидан чора тадбирлар ишлаб чиқилиб ижрога қаратилди.

Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, кам таъминланган қатламларини моддий ва маънавий қўллаб қувватлаш, ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш мақсадида алоҳида тоифадаги оилалар билан мунтазам ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, секторга мурожаат қилган 660 нафар фуқарога турмуш даражасини яхшилаш мақсадида 11 млрд  593  млн 193 минг сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди.  Шундан: чорвачилик билан шуғулланиш учун 17 нафар фуқарога 121.6 млн сўм, паррандачилик учун 12 та фуқарога 826.7 млн сўм, иссиқхона учун 202 нафар фуқарога 1 млрд 511 млн 600 минг сўм,  54 нафардан  фуқароларга кўчатчилик учун 3 млрд 986 млн сўмдан, таълим кредити учун 4 нафар фуқарога 91 млн 445 минг сўм ва 254 та фуқарога 1 млрд 892 млн 548 минг сўмлик истеъмол кредитлари ажратилди.

Шунингдек кам таъминланган оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 26 йиллиги байрами ва 3-декабрь ногиронлар куни муносабати билан 4-сектор ҳудудидаги 2 нафар Гулбулоқ ҚФЙ ва Маданият махалласида яшовчи икки нафар фуқарога ногиронлик аравачалари берилиши таъминланди.

4-сектор худудида истиқомат қилувчи 6 нафар фуқароларнинг уй жойи таъмирлаб берилди. Секторда истиқомат қилувчи кам таъминланган оилаларни қўллаб - қувватлаш мақсадида 32 нафар оилаларга умумий қиймати 46 млн 742 минг сўмлик маиший техникалар газ балонлар ва газ плиталар тарқатилди.

Ҳудуддаги эҳтиёжманд оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳомий тадбиркор Абдуҳаким Мамаражабов ва 4-сектор аъзолари ҳамкорликда 50 нафар фуқарога 2500 кг ун, 250 литр ўсимлик ёғи, 250 кг гуруч, 100 кг гўшт, 150 кг ширинликлар,  25 кг чой маҳсулотлари  тарқатилди.

Туман тиббиёт бирлашмаси тиббиёт ходимлари ва патронаж ҳамширалари билан ҳамкорликда сектордаги 438 нафар ногиронлиги бўлган шахслар тўлиқ кўрикдан ўтказилиб, уларга жойида тиббий ёрдамлар кўрсатилди.

Айни кунларда туманда ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар штаби таркибига киритиладиган идора ва ташкилотларнинг намунавий рўйхати шакллантирилди. Штаб аъзолари сектор раҳбари қарори билан маҳаллалар бўйича секторнинг муайян ҳудудига бевосита бириктирилди. Эндиликда улар секторда ўзлари мансуб бўлган идора ва ташкилот фаолияти юзасидан муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш чораларини кўради.

                                   Нодир Шарипов - Бахмал туман ДСИ раҳбари

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!