» » Жиззахда секторлар фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган йиғилиш ўтказилди

Жиззахда секторлар фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган йиғилиш ўтказилди

07 февраль 2019 г 2 857 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан  жорий йилнинг 8 январь куни “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ва 2019 йил 17 январдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш  чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони имзоланди.

Жиззах вилояти ҳокимлиги мажлислар залида мазкур Фармон ва Қарорда белгиланган меъёрлар бўйича сектор раҳбарлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишни вилоят ҳокими Эргаш Салиев очиб берар экан, Президентимизнинг жорий йил 30-31 январь кунлари вилоятмизга ташрифлари давомида ҳамда 31 январда вилоят ҳокимлигида вилоят фаоллари билан кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилиш давомида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси Музраф Икрамовга вилоятдаги секторлар фаолиятини самарали ишлаш тизимини ташкил этиш топшириғи берилганлиги айтиб ўтди.  

Шунга асосан бир ҳафта мобайнида Ҳисоб палатаси ва Президент Админстрациясининг ишчи гуруҳи томонидан вилоятдаги секторлар фаолияти жойларга чиққан ҳолда ўрганилди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси Музраф Икрамов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президент Админстрациясининг вилоятимизга масъул ходими Илҳом Қурбонов сўзга чиқиб йиғилишдаги масала юзасидан қилиниши керак бўлган ишлар хусусида маърузалар қилишди.

Йиғилиш сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!