Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жисмоний шахслар 1 апрелга қадар декларация топширишлари лозим

Жисмоний шахслар 1 апрелга қадар декларация топширишлари лозим

08 февраль 2019 йил
87
0

Амалдаги меҳнат қонунчилигига кўра, жисмоний шахслар асосий иш жойидан ташқари бошқа корхона, ташкилотларда ўриндошлик асосида ҳамда ўзига тегишли мол-мулкни ижарага бериш орқали ва қонун билан тақиқланмаган фаолиятлар билан шуғулланиб чекланмаган миқдорда даромад олишлари мумкин. Олинган даромадларга эса қонунчиликда белгиланган тартибда декларация асосида солиқ солинади. Жисмоний шахсларнинг даромадларни декларация асосида солиққа тортиш муносабатлари Солиқ кодекси ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган меъёрлар асосида тартибга солинади.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 189-моддасига мувофиқ, жисмоний шахслар 2018 йилда олган:

мулкий даромадлари, агар бу даромадларга тўлов манбаида солиқ солинмаган бўлса, фан, адабиёт ва санъат асарларини яратганлик ҳамда улардан фойдаланганлик учун муаллифлик ҳақи тариқасида олинган даромадлари;

  • асосий бўлмаган иш жойидан олинган моддий наф тарзидаги даромадлари;
  • икки ёки ундан кўп манбадан олинган даромадлари;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқаридаги манбалардан олинган даромадлари ҳамда, солиқ агентлари бўлмаган манбалардан олинган даромадлари юзасидан жорий йилнинг 1 апрелидан кечиктирмасдан жами йиллик даромадлари тўғрисида декларация тақдим этишлари лозим.

Жисмоний шахслар жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларацияни доимий яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органига:

- шахсан ташриф буюрган ҳолда ёки ишончли вакил орқали;

- почта хизматидан фойдаланиб, буюртма хат орқали;

Давлат солиқ қўмитасининг расмий www.soliq.uz сайти ҳамда my.soliq.uz – Электрон солиқ хизматлари порталидаги «Электрон солиқ декларациялари» интерактив хизматидан фойдаланган ҳолда тақдим этишлари мумкин. Ушбу давлат интерактив хизмати солиқ декларацияларини хатосиз тўлдиришда ёрдам бериши билан бирга жуда оддий бўлиб, бунинг учун фақат электрон рақамли имзога эга бўлиш талаб қилинади.

Шу ўринда қайд этиш лозимки, агар жисмоний шахснинг асосий бўлмаган иш жойидан олган даромадидан унинг аризасига кўра солиқ энг юқори ставка асосида ушлаб қолинган бўлса, декларация тақдим этилмайди.

Мол-мулкни ижарага бериш орқали даромад олаётган жисмоний шахслар томонидан, ижарадан даромадлар пайдо бўлган кундан эътиборан биринчи ой тугаганидан кейин беш кунлик муддатда дастлабки декларация ҳамда ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай доимий яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органига жами йиллик даромадлари тўғрисида декларация тақдим этиши лозим. Мол-мулкни ижарага беришдан даромад олиш тугаган тақдирда жисмоний шахс доимий яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органини бу ҳақда ёзма хабардор этиши лозим.

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 181-моддасига биноан мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг белгиланган 7,5 фоиз ставкаси бўйича солиқ солинади.

Жисмоний шахсга даромад солиғидан имтиёз олиш ҳуқуқи айнан ушбу декларация асосида берилади. Бундан кўринадики, жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларациянинг тақдим этилиши фақат жисмоний шахснинг манфаати учун хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 574- ва 603-моддаларига ҳамда Уй-жой кодекси 86-моддасига мувофиқ фуқаролар ўртасида тузилган кўчмас мулкни – уй-жойни ва нотурар жойни ижарага бериш шартномаси нотариал тасдиқланиши шарт. Ижара шартномасининг бўлмаслиги ёхуд унинг мажбурий нотариал тасдиқланишига риоя қилмаслик Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 159-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади.

Жисмоний шахслар даромадлари тўғрисидаги декларация асосида ҳисоблаб чиқарилган даромад солиғини ўтган солиқ давридан кейинги йилнинг 1 июнидан кечиктирмай тўлашлари лозим.

Жисмоний шахслар томонидан жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларацияни тақдим этмаслик, ўз вақтида тақдим этмаслик ёки унда атайин нотўғри маълумотларни тақдим этиш Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 174-моддаси 3-қисмига асосан жарима солишга сабаб бўлади.

Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар