Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » O’zLiDePнинг Жиззах аҳлига мурожаати!

O’zLiDePнинг Жиззах аҳлига мурожаати!

11 февраль 2019 йил
214
0

Ҳурматли юртдошлар!

Барчангизга маълумки Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 сентябрда БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида халқаро миқёсдаги Орол денгизи қуриши билан боғлиқ оқибатларни бартараф этиш борасидаги ташаббусларига асосан, Мўйноқ тумани ва Оролбўйи минтақасида юзага келган экологик салбий оқибатларнинг олдини олиш ва бартараф этишга кўмаклашиш ҳамда мазкур ҳудудда 500 минг гектар майдонга саксовул кўчатлари ва уруғларини экиш, кўкаламзорлаштириш ва яшил ҳудудга айлантириш хусусида сўз юритилганди.

Оролбўйи минтақасида йилига 100 миллион тонна туз ҳавога кўтарилишининг олдини олишга ва Орол фожиасидан жабр кўрган аҳолига амалий ёрдам кўрсатиш ишларига барчани кенг жалб этиш мақсадида 2019 йил 11 февраль куни соат 15:00да O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши ва вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, “Жиззах аккумулятор заводи” АЖ, “Жиззах пластмасса” АЖ, “Roison Home White Goods” МЧЖ, “Сангзор-парранда” МЧЖ, депутатлар ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Оролбўйи минтақасини обод қилишга ўз ҳиссамизни қўшайлик” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилиши белгиланган бўлиб, тадбир доирасида Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ тумани ҳудудида меҳнат қилаётган ишчиларга ижтимоий гуманитар ёрдам тариқасида сув, озиқ-овқат маҳсулотлари ва кийим-кечаклар етказиб бериш режалаштирилган.

Шу муносабат билан барчангизни 2019 йил 11 февраль куни соат 15:00да O’zLiDeP вилоят Кенгашида бўлиб ўтадиган тарғибот тадбирига таклиф этамиз.

O’zLiDeP вилоят Кенгаши

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар