» » Жиззах вилоятидаги ҳар бир туманга 4 млрд сўмдан маблағ ажратилади

Жиззах вилоятидаги ҳар бир туманга 4 млрд сўмдан маблағ ажратилади

12 февраль 2019 г 2 266 Комментарии: 0

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг "Жиззах вилоятининг туманлари марказини замонавий қиёфага келтириш мақсадида қурилиш ва ободонлаштириш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Жиззах вилоятининг барча туманлари (Мирзачўл туманидан ташқари) марказини замонавий қиёфага келтириш учун ижтимоий соҳа муассасаларини таъмирлаш ва аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ишларига ҳар бир туманга 4 млрд. сўмдан, жами 44 млрд. сўм, шундан: 

жорий йилнинг 15 февралига қадар республика бюджетининг йил бошидаги эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан ҳар бир туманга 2 млрд. сўмдан, жами 22 млрд. сўм;

жорий йилнинг апрел ойида республика бюджетининг 1-чорак даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан ҳар бир туманга қўшимча 2 млрд. сўмдан, жами 22 млрд. сўм маблағни Жиззах вилоят маҳаллий бюджетига ажратилишини таъминлайди.

Жиззах вилоятининг туманлари марказларида бажариладиган ишлар бўйича буюртмачи этиб Жиззах вилоят ҳокимлиги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси белгиланади.

Жиззах вилоят ҳокимлигига Жиззах вилоят туманлари марказида амалга ошириладиган қурилиш таъмирлаш ишлари бўйича лойиҳачи ва пудратчи ташкилотларни энг мақбул таклифлар танлови орқали аниқлашга рухсат берилиши мумкин.

Мазкур танловларни ташкил этиш, жараёнларни назорат қилиш ва уларнинг самарадорлигини таъминлаш учун шахсий жавобгарлик қурилиш вазири А.Тўхтаев ва Жиззах вилоят ҳокими Э.Салиев зиммасига юкланади.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Жиззах вилоят ҳокимлиги 2019 йил Инвестиция дастурига қўшимча равишда қуйидаги объектларни киритади:

Фориш туманида 60 ўринли туғруқхона комплексини қуриш ва жиҳозлаш;

Дўстлик тумани "Янги ҳаёт” массивида 630 ўринли умумтаълим мактабини қуриш ва жиҳозлаш;

Жиззах вилоят ҳокимлиги ва Халқ таълими вазирлиги таклифлари асосида вилоятдаги энг оғир аҳволда бўлган умумтаълим мактабларини таъмирлаш.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!