Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жанговар салоҳият оширилди

Жанговар салоҳият оширилди

14 февраль 2019 йил
165
0

Жиззах шаҳрида вилоят ички ишлар бошқармаси, Миллий гвардия ҳудудий ҳарбий қисми, вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси каби қатор ҳуқуқ-тартибот идоралари бўлинмалари иштирокида қўмондонлик штаб ўқув машғулоти бўлиб ўтди.

Машғулот режасига кўра, "Ўзбекистон темир йўллари” АЖ "Ўзтемирйўлконтейнер” акциядорлик жамиятининг Тошкент филиали Жиззах участкасида йўловчи ташиш поезди вагонини эгаллаб олган шартли жиноятчиларни зарарсизлантириш ҳамда улар томонидан гаровда ушлаб турилган фуқароларни озод этиш чоралари кўрилиши керак эди.

Шу маънода, воқеа жойида махсус бўлинмалар ҳамда ёнғин ўчириш, тиббий хизмат, алоқа, қутқарув ҳамда бошқа хавфларни бартараф этиш мақсадида жанговар техникалар шай ҳолатга келтирилди. Тезкор штаб тузилиб, фуқароларни озод қилиш ва жиноятчиларни қўлга олиш режаси ишлаб чиқилди. Фуқаролар ҳаёти ва мол-мулкига зарар етказмаслик нуқтаи назаридан аҳоли ҳамда транспорт воситаларининг ҳудудга кириши тақиқлаб қўйилди. Ҳокимлик ва ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларидан таркиб топган гуруҳ гаровдагиларни озод қилиш, масалани тинч йўл билан ҳал этиш бўйича музокарага киришди.

Бу борадаги саъй-ҳаракатлар натижа бермагач, "жиноятчи”ларни қўлга олиш чоралари кўрилди. Бу жараёнда ҳарбий техникалар ҳамда замонавий қурол-аслаҳалардан самарали фойдаланилди. Натижада гаровдагилар озод қилиниб, шартли жиноятчилар қўлга олинди. Шундан сўнг вагонлар ва ҳудуд сапёрлар, эксперт-криминалистлар, тергов тезкор гуруҳи, ёнғин хавфсизлиги ва фавқулодда вазиятлар бошқармаси вакиллари назоратидан ўтказилди. Улар портловчи моддалар, кимёвий ва биологик воситалар билан боғлиқ хавфни бартараф этиб, жиноятчилар қолдирган изларни таҳлил қилишди. Якуний муҳокамада қўмондонлик штаб ўқув машғулоти иштирокчиларининг фаолияти ижобий баҳоланди. Йўл қўйилган айрим камчиликларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар билдирилди.

Республика Ички ишлар вазирлигининг ташкилий кўрсатмаси асосида бу каби қўмондонлик штаб машғулотлари ҳамда махсус тактик ўқувлар вилоятнинг Зарбдор, Дўстлик, Янгиобод, Зафаробод каби бир қатор туманларида ҳам уюштирилди. Шахсий таркибнинг асосий қисми жалб этиладиган мазкур тадбирлар давомида хавфли жиноятчиларни қидириш, тутиш ва зарарсизлантириш билан боғлиқ малакалар шакллантирилмоқда.

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси

ахборот мультимедиа гуруҳи.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар