» » Йил сарҳисоби: Танқидий таҳлил фаолият мезони

Йил сарҳисоби: Танқидий таҳлил фаолият мезони

15 февраль 2019 г 1 771 Комментарии: 0

2018 йил давомида ЎзМТДП вилоят Кенгаши томонидан 408 дан ортиқ турли тадбирлар, илмий-амалий анжуманлар, ўқув-семинарлар ва давра суҳбатлари ҳамда маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилган бўлиб, унда 18 мингдан ортиқ фуқаролар  иштироки кузатилган.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси  вилоят кенгашининг бўлиб ўтган навбатдаги ХI Мажлисида партия ташкилотининг шу каби масалалари танқидий-таҳлил этилди.

Тадбирни кириш сўзи билан Жиззах вилоят кенгаши раиси Сарвар Назарқосимов очиб берди.  

Таъкидланганидек, бугунги кунда халқ депутатлари Жиззах вилоят, туман (шаҳар) кенгашларига ЎзМТДПдан 75 нафар депутатлар сайланган. Шундан 13 нафари вилоят Кенгаши депутати бўлса, 62 нафари маҳаллий Кенгаш депутатларидир.  Маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳларининг фаолияти 2018 йилда нисбатан кучайиб, аниқ муаммоли масалаларни ўрганиш, таҳлил қилиш ҳамда бу борада хукуматга таклиф, тавсиялар тақдим этишда иштирок этиш тизими шаклланди. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги депутатлик бирлашмаларининг 2018 йилдаги фаолиятини таҳлил қиладиган бўлсак, депутатлар томонидан маҳаллий Кенгаш сессиялари кун тартибига партия Сайловолди Платформасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, электорат манфаатларини ҳимоя қилишга доир 36 та масала киритилиб, Кенгашларнинг тегишли қарорлари қабул қилинган. Ўтган йил давомида жами 100 та депутатлик сўровлари амалга оширилгани, фуқароларнинг мурожаатлари асосида эса жами 235 та депутатлик сўровлари амалга оширилгани, 2017 йилнинг шу даврига нисбатан бу кўрсаткич 87 тага камайганини кўришимиз мумкин. Шунингдек, 83 нафар мансабдор шахснинг ҳисоботи эшитилган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан      5 тага кўпайган.

Ҳеч бир мурожаат эътиборсиз қолмайдиган тизимни яратиш натижасида ўтган йили партияга 1422 та жисмоний ва юридик шахслардан мурожаатлар келиб тушди. Ушбу мурожаатларнинг 431 таси фуқароларга тегишли тартиб ва қонуний асосларда тушунтириш орқали, қолган 553 та мурожаат эса ижобий тарзда ўз ечимини топган бўлса, 507 та фуқаро мурожаатлари турли ташкилотларга депутат сўрови асосида мурожаат қилиниши ва мутасадди ташкилотларга юборилган хатлар асосида ижобий ҳал этилди. 2018 йилда ЎзМТДП Жиззах вилоят Кенгаши раисининг ва маҳаллий Кенгаш раисларининг 14 маротаба жойларда сайёр қабуллари ташкил этилди ва натижада 167 та мурожаатларнинг 82 таси қўшимча ўрганишлар асосида ҳал этилган бўлса, 85 таси фуқароларга тушунтириш ва тегишли ташкилотларга мурожаат қилиниш асосида жойида ижобий ечимини топди. Шу ўринда айтиш жоизки, фуқаро мурожаатларини амалий жиҳатдан ҳал этишда Арнасой, Дўстлик, Зарбдор, Пахтакор туманлари Кенгашларининг фаолияти намунали даражада бўлса, Ғаллаорол, Зафаробод, Янгиобод туман Кенгашига фуқаролар томонидан қилинган мурожаатларнинг аксарияти ўз ечимини топмаган. Шунингдек, фуқаро мурожаатларини қайд этишда сифат эмас сон жиҳатдан кўрсаткичларни юқори қилишга ҳаракат қилингани натижасида оғзаки мурожаатлар оғзаки тартибда ташкилотларга телефон орқали боғланишлар ёки  тушунтиришлар асосида ўрганилганлиги натижасида уларнинг асоси ҳужжатларда мавжуд эмаслиги каби муаммоларнинг борлигини таъкидлаш мумкин.  Мажлисда музокара учун сўз олган Жиззах шаҳар Кенгаши раиси Н. Мухторова, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Ш.Салимов ҳам ўтган давр мобайнида йўл қўйилган хатоларни 2019 йил давомида такрорламаслик учун амалга ошириш лозим бўлган муҳим вазифаларга тўхталиб ўтишди.

2018 йилдаги фаолияти  якунлари ва 2019 йилда амалга оширилиши  лозим  бўлган вазифалар муҳокамасига бағишланган Мажлис сўнгида ЎзМТДП Жиззах вилоят Кенгашининг 2018 йилга мўлжаллланган иш режаси белгилаб олинди. Муҳокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Рустам Нурматов – ЎзМТДП Арнасой туман Кенгаши раиси

2018 йил давомида Халқ депутатлари Арнасой туман Кенгашидаги ЎзМТДП депутатлик гуруҳи ташаббуси билан 9 та масала доимий комиссияларда, 5 та масала туман Кенгаши сессияларида муҳокама қилинди. Албатта, депутатлар томонидан олиб чиқилган бу каби масалалар уйма-уй юриш ва депутатлик назорати орқали ҳамда аҳоли ўртасида ўтказилган учрашувларда халқнинг фикр-мулоҳазаларини эътиборга олган ҳолда кўтарилган масалалар деб биламан. 168 та хонадон ўрганилиб, 42 та депутатлик сўровлари амалга оширилди. Ўрни келганда, айтиш лозим, халқ уйғонди. Ўз навбатида  амалдаги ва чиқарилаётган қонун, қарор ҳамда фармонларнинг кескин равишда ҳаркатланиши халқнинг ҳуқуқий онги ва сиёсий қарашларини ўзгартириб юборди. Мухтасар айтганда, ўтказилган бу галги Мажлис таниқидий таҳлил асосида ташкил этилди. Бу эса келгусидаги фаолиятимизга мезон бўлса ажабмас.

Наргиза Шайдуллаева,

ЎзМТДП вилоят Кенгаши матбуот котиби

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!